Vohid Qodirov
Воҳид Қодиров (1925.10.1 - Тошкент — 1992.5.8) — актёр, режиссёр Ўзбекистон халқ артисти (1980). Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган (1948). 1948—92 йиллар Ёш томошабинлар театрида ишлаган. "Пўлат қандай тобланди" (А.Островский) спектаклидаги Климка унинг саҳнада яратган илк образидир. Кейинчалик Мистер Томас (В.Любимов, "Оппоғим"), Чиранчоқ қуёнча (С.Михалков, "Чиранчоқ қуёнча"), Журжон ҳокими (Ҳ.Олимжон, "Ойгул билан Бахтиёр"), Мансур (И.Аҳмедов, О.Толипов, "Ким айбдор"), Қовоқвой, Конфетвой (П. Мўмин, "Қовоқвой ва Чаноқвой", "Суқатой Конфетвой"), Сарибой (Ғ.Ғулом, "Шум бола"), Икром (Алп жамол, "Меҳрибонлар") каби турли характердаги роллари билан танилди. Қ. драматик, комик, сатирик ва эртак жанрларидаги роллар устаси сифатида ҳамда ўзига хос услуби билан танилган.
Реж. сифатида "Тайёрга айёр" (Э. Раҳимов), "Суқатой Конфетвой" (П.Мўмин), "Меҳрибонлар" (Алп Жамол) каби спектаклларни саҳналаштирган. Қ. кинода ҳам бир қанча роллар: Пардозчи ("Мафтунингман"), Сарибой ("Шум бола"), Амалдор ("Осиё устида бўрон"), Милиционер ("Чи-нор остидаги дуэл"), Хон ("Акмал ва аждаҳо") ва бошқа ижро этган. "Оталар сўзи - ақлнинг кўзи", "Телевизион миниатюралар театри", "Экран хандаси", "Шунчаки саргузашт" каби телевизион кўрсатувларнинг фаол иштирокчиси бўлган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |