Воҳид Шодиев (1986-йил 9-ноябрда Навоий вилоятининг Хатирчи туманида туғилган) – Тошкентнинг Бунёдкор футбол клуби, ҳамда, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ яримҳимоячиси ҳисобланади. Нафақадаги футболчи.

Воҳид Шодиев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Воҳид Шодиев Муҳиддинович
Таваллуд санаси 1986-йил 9-ноябр (1986-11-09) (39 ёш)
Таваллуд жойи Хатирчи тумани, Ўзбек ССР
Бўйи 182 cм (5 фт 11 1⁄2 ин)
Амплуаси ҳужумкор яримҳимоячи
Вазни 76 кг
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Фаолиятини якунлаган
Рақами 14
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Oʻzbekiston Нефтчи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2005—2007 Oʻzbekiston Зарафшон - (-)
2008 Oʻzbekiston УзДонгЖу 7 (0)
2009 Oʻzbekiston Қизилқум 25 (7)
2010—2012 Oʻzbekiston Нефтчи Фарғона 24 (0)
2012—2013 Oʻzbekiston Бухоро 51 (17)
2014—2015 Oʻzbekiston Бунёдкор 42 (13)
2016 Malayziya Перак ФА 10 (1)
2016—2017 Oʻzbekiston Қизилқум 27 (7)
2017 Oʻzbekiston Бунёдкор 10 (4)
2018 Oʻzbekiston Машъал Муборак 15 (5)
2019 Oʻzbekiston Динамо Самарқанд 5 (0)
2019—2021 Oʻzbekiston Қизилқум 6 (0)
Миллий терма жамоа‡
2013—2017 Oʻzbekiston Ўзбекистон 14 (3)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2019-йил 13-октябр учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2019-йил 13-октябр учун)

Фаолияти

Воҳид Шодиев профессионал футболдаги илк фаолиятини 2005-йили Навоийнинг Зарафшон клубида бошлаган, ушбу клубда у 3 мавсум ўйнаб 20 га яқин гол муаллифи бўлган. 2008-йили бир мавсум Андижоннинг Уз-Донг Жу таркибида ўйнаб 7 марта майдонга тушган бўлса, 2009-йили Навоийнинг яна бир клуби Қизилқум таркибида ҳам бир мавсум ўйнаб, 25 та учрашувда майдонга тусиб рақиблар дарвозасини 7марта ишғол қилган.

У 2010-йили Фарғонанинг Нефтчи клубига ўтади ва у клубда 2 мавсумда 24 та учрашувда клуб шарафини ҳимоя қилади. Ундан кейин, 2012-йилнинг феврал ойида Бухоронинг Бухоро клуби билан сартнома тузади. Ушбу клубда у жамоанинг етакчи футболчиларидан бирига айланади. Воҳид Шодиев Бухоро клубида 51 учрашувда майдонга тушиб, жаъми 17 та гол урган.

2014-йилнинг бошида у Тошкентнинг Бунёдкор клуби мураббийининг эътиборига тушади ва тез орада ушбу клуб билан шартнома имзолайди ва ўша йили Ўзбекистон кубогининг кумуш медали соҳибига ва Ўзбекистон Супер кубогининг олтин медали соҳибига айланади. Бугунги кунга қадар у ушбу клуб таркибида 22та учрашувга майдонга тушиб 9 та гол муаллифи бўлган. Воҳид Малайзиянинг „Перак ФА“ жамоаси билан 2015-йил 30-декабрда шартнома имзолаган[1]. Дастлабки мавсумида 10 та ўйинда 1 та гол урди ва мавсум якунида Ўзбекистонга қайтди[2]. 2016 ва 2017-йилларда Навоининг "Қизилқум жамоасида ўйнаган. 2017-йилнинг 26-июлида Шодиев „Бунёдкор“ жамоаси билан қайта шартнома имзолаган[3].

Терма жамоадаги фаолияти

Воҳид Шодиев 2013-йилнинг 6-ноябрида 2015-йилги Осиё кубоги учун кечган саралаш босқичида Ветнамга қарши кечадиган учрашув олдидан Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақиртирилди[4]. 15-ноябрда у Венамга қарши кечган ўйинда илк дебютини ўтказди ва ўшанда Воҳид Шодиев терма жамоадаги илк голини рақиблар дарвозасига жойлаб қўйди. Ўша йилнинг 19-ноябр куни Гон Конг терма жамоасига кечган уcрашувда ҳам гол уриб терма жамоадига иккинчи голини ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

2015-йилда Австралияда бўлиб ўтган Осиё кубогида у терма жамоа сафида қатнашди. Гуруҳ босқичида Саудия Арабистони билан кечган жуда муҳим ўйинда, муҳим голни уриб терма жамоанинг гуруҳ босқичидан чиқишига катта ҳиссасини қўшган эди.

Ютуқлари

  • 2Kumush medal sovrindori Ўзбекистон кубоги финалчиси: 2014
  • 1Chempion Ўзбекистон Супер кубоги ғолиби: 2013

Статистикалари

Клубда

Клуб Мавсум Лига Кубок АФC Жаъми
Ишт Гол Ишт Гол Ишт Гол Ишт Гол
Нефтчи 2010 15 0 2 1 - 17 1
2011 9 0 3 1 - 12 1
Жаъми 24 0 5 2 - 29 2
Бухоро 2012 25 5 6 0 - 31 5
2013 26 12 0 0 - 26 12
Жаъми 51 17 6 0 - 57 17
Бунёдкор 2014 20 6 5 3 7 2 32 11
2015 2 2 0 0 4 1 6 3
Жаъми 22 8 5 3 11 3 38 14
Жаъми фаолиятида 97 25 16 5 11 3 124 33

Терма жамоада

№ Сана Майдон Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобақа
1. 15-ноябр 2013 Ханой, Ветнам  Ветнам 1–0 3–0 АФC Осиё кубоги 2015 саралаш босқичи
2. 19-ноябр 2013 Гон Конг  Гонконг 1–0 2–0 АФC Осиё кубоги 2015 саралаш босқичи
3. 18-январ 2015 Мелбурн, Австралия  Саудия Арабистони 2–1 3–1 АФC Осиё кубоги 2015

Манбалар

  1. ↑ „Фоотбалл: Перак сигн Узбек мидфиэлдер то боост Супер Леагуэ чанcе | Тҳе Стар“.
  2. ↑ „РУМУСАН ЖЕНДЕЛА ПЕРПИНДАҲАН КЕДУА ЛИГА МАЛАЙСИА 2016 – фоотбаллмалайсиа“. 2017-йил 1-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 21-июл.
  3. ↑ „"Бунёдкор" янги футболчиларни таништирди. ФОТО+ВИДЕО“ (уз). фcбунёдкор.cом. ФC Бунёдкор (2017-йил 26-июл). 2018-йил 8-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 26-июл.
  4. ↑ „Касимов анноунcес эхпандед сқуад оф Узбекистан“. УзДаилй.cом (6-ноябр 2013-йил). 8-феврал 2018-йилда асл нусхадан архивланган.

Ҳаволалар