Vohidov
Келиб чиқиши арабча бўлган Воҳид исмига "-ов" қўшимчасини қўшиш ёрдамида ясалган эркаклар фамилияси. Фамилиянинг асоси бўлган Воҳид исмининг келиб чиқиши арабча бўлган исм бўлиб, арабча: ٱلْوَاحِدُ шакли Аллоҳнинг исмларидан бири бўлмиш Ал-Ваҳид исмидан олинган. Якка, ягона маъноларини ифодалайди. Аёлларда Воҳидова шакли қўлланади.
Ушбу фамилияга эга машҳур инсонлар қуйидагилардир:
Олимлар
- Восит Воҳидов (1917—1994) – жарроҳ, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (1979), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1967).
- Шавкат Воҳидов (1932—2008) – физик олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (2000), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1982).
- Ҳамид Воҳидов (1925—????) – файласуф олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1976), фалсафа фанлари доктори (1971), профессор (1973).
- Шодмон Воҳидов (1961) – таниқли тожикистонлик манбашунос олим, тарих фанлари доктори (1998), профессор.
- Раҳим Воҳидов (1942—2012) – совет ва ўзбек адабиёцҳуноси, филология фанлари доктори (1988), доцент (1975), профессор (1990).
Адиблар
- Эркин Воҳидов (1936—2016) – таниқли ўзбек шоири, драматурги, адабий таржимони ва давлат арбоби. "Ўзбегим" шерининг муаллифи. Ўзбекистон Қаҳрамони.
- Самандар Воҳидов (1942—2014) – ўзбек шоири ва таржимон, радиожурналист, телепублицист, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими.
Давлат арбоблари
- Алишер Воҳидов ((1947) – ўзбек дипломати. Ўзбекистоннинг Бирлашган миллатлар ташкилотидаги доимий вакили (1994—2008).
Спортчилар
- Эркин Воҳидов (1957) – совет ва ўзбек футболчиси, мураббий.
- Тоир Воҳидов (1963) – совет ва ўзбек шахматчиси, гроссмейстер (2009), ҳакам ва мураббий.
- Шамсиддин Воҳидов (2002) – ўзбек шахматчиси, гроссмейстер (2020).
- Жаҳонгир Воҳидов (1995) – ўзбекистонлик шахматчи, гроссмейстер.
| Воҳидов сўзини билдирувчи бир неча саҳифа топилди. Ушбу саҳифага сизни олиб келган мақоладаги тегишли ишоратни бу ерга эмас, тўғри керакли мақолага йўналтиришингиз мумкин. |
__ДИСАМБИГ__