Воҳондарё — Афғонистоннинг энг чекка шимолий-шарқидаги тоғ дарёси. Ваҳжир дарёсининг қуйи қисми, Панж дарёсининг боши. Узунлиги 220 км. В. Ҳиндукуш тизмаси шарқий тармоқларининг шимолий ён бағрида 5000 м баландликдаги музликдан бошланади. В.га Ҳиндукуш тизмасининг шимолий ва Воҳон тизмасининг жанубий ён бағирларидан кўп ирмоқлар қўшилади. В. Тожикистон ва Афғонистон давлат чегараси бўйлаб оқувчи Помир дарёси билан қўшилгандан сўнг Панж дарёси номини олади. В. қояли баланд тоғлар орасидан тор водий (эни 1–2 км)да оқади.

Воҳондарё


Давлат

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил