Vokaliz
Вокализ (лот. воcалис — унли товуш; садоланувчи, куйловчи) — сўзсиз, унли товушларда куйлаш учун яратилган этюд ёки овоз машқи; овозни ширадор қилишга ва хонанда маҳоратини оширишга хизмат қилади (Ж. Конконе, Г. Панофка, М. Глинка, А. Варламов ва б.). Консерт ижроси учун мўлжалланган мустақил мусиқа асари сифатида ҳам учрайди (С. Рахманинов, овоз ва фортепиано учун "Вокализ"; Р. Глиэр, "Овоз ва оркестр учун консерт"; В. Успенский, "Вокализ"; Ик. Акбаров, "Ҳамза" кинофилмига ёзилган "Зулфия вокализи"; М. Левиев, "Сўзсиз қўшиқ"; Б. Гиенко, "Овоз ва оркестр учун консерт" ва б.).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |