Тошкент Вокзал

Вокзал (инг. Ваухҳалл — Лондондаги сайргоҳ боғнинг номи) — йўловчилар ва транспортга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган бино ёки бинолар мажмуи. ХВИИ асрда инглиз Жейн хоним Вокс (Жане Ваух) Лондон яқинига боғ ва кошона зал қурдирди. Темир йўл курилгандан кейин стансиядаги бино ҳам "воксал" (Воксзал и) деб юритилди. Дастлабки В. (Англияда Стоктон—Дарлингтон линиясидаги В.) ХИХ аср бошларида қурилди. ХИХ аср охири — ХХ аср бошларида деярли барча катта шаҳарларда В. лар пайдо бўлди.

В. нинг темир йўл вокзал и, аэровокзал, автовокзал хиллари бор. В.да стансия биноси, йўловчи платформалари (перрон) ва ўтиш йўллари бўлади. В. биносида билет кассалари, маълумотлар бюроси, кутиш зали, почта ва телеграф, тиббиёт пункти, болали оналар хонаси, ресторан ва буфетлар, юк хоналари, қўл юкини сақлаш камералари; катта В. ларда эса автоматик юк сақлаш камералари, билет босиш ва сотиш машиналари, электр компостерлар ва маълумот бериш автоматлари ҳам бўлади. Тошкентда икки темир йўл вокзал и — "Марказий" (биринчи биноси 1901 йилда, ҳозирги 1957 йилда қурилган) ва "Жанубий" (1985Й.) вокзал бор. "Марказий" темир йўл вокзалида юқоридаги қулайликлардан ташқари, перронга олиб чиқадиган ер ости йўлаги ҳам бор. Автовокзал шаҳарлар орасида ва шаҳар атрофига қатнайдиган автобус йўловчиларга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган иншоотлар мажмуидан иборат. Тошкентдаги "Тошкент" ва "Самарқанд" автовокзалларида юқорида айтиб ўтилган қулайликларнинг купи бор (қаранг Автовокзал). Аэровокзал ҳаво транспорти юловчиларига хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган бинолар мажмуи; аэропортнинг асосий иншооти. Аэровокзалда билетлар сотилади ва қайд қилинади; багажлар қабул қилинади ва берилади; самолётларнинг келиши ва кетиши ҳақида маълумот бериб турилади; юловчиларга почта ва тиббиёт хизмати кўрсатилади ва ҳоказо. Халқаро ҳаво йўлларидаги аэровокзалда чет элга кетаётган ва чет элдан келаётганларнинг ҳужжатлари ва багажлари текшириладиган бўлим ҳам бўлади. Аэровокзалдаги барча бинолар вазифасига қараб 3 гуруҳга бўлинади: йўловчилар учун мўлжалланган заллар (билет сотиш ва кайд қилиш заллари; кутиш зали; кафе ва ресторанларнинг савдо заллари); қўшимча бинолар (юкхоналар, болали аёллар учун ажратилган хоналар, алоқа бўлими ва б.); Йўловчиларга қулайлик туғдириш ва асосий аэровокзалнинг ишини енгиллатиш учун катта шаҳарларда қўшимча аэровокзаллар ташкил қилинади. Масалан, Тошкентдаги аэровокзали прик В.лар жумласига киради. Унаа маҳаллий трассаларда қатнайдиган самолётлар учун мўлжалланган қўшимча аэровокзал бор. Ўзбекистоннинг деярли барча вилоятлари марказларида темир йўл вокзал и, аэровокзал ва автовокзал бор. Бир йўла т. и. автобус, сув ва ҳаво транспорти йўловчиларига хизмат қиладиган бирлашган (комплекс) В. лар ҳам бўлади. Бирлашган В. йўловчиларга жуда қулайлик туғдиради. Масалан, бир шаҳардан поездда бир В. га келиб тушган йўловчи ўша жойнинг ўзида бошқа шаҳарга ёки атрофига қатнайдиган автобусга билет олиши мумкин ва аксинча. Ўзбекястонда бирлашган В. лар йўқ.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил