Vola
Вола (асл исми Эшонхўжа Мириноятулло ўғли)) 1770-1842-йилларда Самарқанд вилояти Иштихон туманида яшаган ўзбек шоири.
Воланинг "Суҳбатдошлар таржимайи ҳолидан дўстларга туҳфа" тазкирасида келтирилишича Вола туғма кўзи ожиз бўлган. Шунга қарамай у туркий ва форсий тилларда ижод қилган. ХИХ аср Каттақўрғон адабий муҳитига мансуб Шавқий, Нодим, Хиромийлар билан ижодий мулоқотда бўлган. Навоий, Ҳофиз ше’рларига тазмин, мухаммаслар боғлаган. Ше’рлари ижтимоий, фалсафий ва ишқий мавзуда. Уларда меҳнаткаш халқ ҳаёти, турмуш машаққатлари, ўз қашшоқлигидан норозилик, шу билан бирга эзгу орзулар ифода этилган. Ба’зи манбаларда ше’рларидан 2 та девон тартиб бергани ва баёзлар тузгани ҳақида ма’лумот келтирилади, аммо улар ҳали топилмаган. Турли баёзларга кирган 3 минг мисрадан ортиқ ше’рлари бизгача етиб келган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |