Volan andrey
Волан Андрей (1530-1610) — Литва буюк князлигининг сиёсий арбоби, реформация идеологи, файласуф ва ҳуқуқшунос. Волан „Сиёсий ёки фуқаролик эркинлиги“ (1572), „Инсон бахти ёки инсоннинг олий фаровонлиги тўғрисида“ (1596), „Ҳукмдор ва унинг шахсий хусусиятлари тўғрисида“ (1608) каби асарлар муаллифи. Воланнинг асарлари Германя ва Франсияда бир неча марта нашр этилган. У жамият, давлат ва ҳуқуқнинг табиий равишда келиб чиққанлигини, тарихда кишиларнинг субектив фаолияти ҳал қилувчи рол ўйнаганлигини асослашга ҳаракат қилди. „Ҳукмдор ва унинг шахсий хусусиятлари“ асарида инсон ва фуқаронинг идеал образини яратди[1].
Манбалар
- ↑ Фалсафа қомусий луг'ат. Шарқ-2004 — 75-бет.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |