Волф-рае юлдузлари - температураси ёритувчанлиги жуда юқори бўлган юлдузлар синфи. Бошқа қайноқ юлдузлардан кенг полосали нурланиш спектрида водород, гелий, кислород, углерод, азот мавжуд бўлиши билан фарқланади. В.Р.ю. франсуз астрономлари В. Волф ва Ж. Рае номлари билан боғлиқ. Шу олимлар ўша юлдузларнинг хусусиятларини биринчи марта аниқлашган (1867). Галактикада тахминан 130 В.-Р.ю. маълум. Уларнинг ёритувчанлиги Қуёш ёритувчанлигидан 4000 марта ортиқ, эффектив температураси 50000° дан юқори. Уларнинг радиуси 10—15 Қуёш радиусига тенг , массаси 10 Қуёш массасини ташкил қилади. Кўпчилик В.-Р.ю. яқин қўшалоқ юлдузлар ҳисобланади. Одатда, йўлдошлари 0 спектр синфидаги нормал қайноқ юлдузлар жумласига киради. В.-Р.ю. спектрларида нурланиш полосалари кенглиги 50—100 А.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил