74
Вольфрам
W
183,84
4ф145д46с2

Волфрам (лотинча: Wолфрамиум сўзидан олинган бўлиб, „бўри-шлак“ деган маънони билдиради, яъни волфрам биринчи марта кашф қилинганида металл рудаларидаги зарарли қўшимча деб ҳисобланган ва кашф этилганидан кейин 100-йил мобайнида волфрам умуман ишлатилмаган) — Д. И. Менделеев даврий системасининг ВИ гуруҳ элементи; тартиб рақами 74, атом массаси 183,84; оқ-кумуш рангли, қийин суюқланувчи оғир металл. Табиий волфрам масса сони 180 (0,16%), 182 (26,35%), 183 (14,32%), 184 (30,68%) ва 186 (28,49%) бўлган бешта барқарор изотоп аралашмасидан иборат.

1781-йилда швед кимёгари Cарл Wилҳелм Счеэле Волфрамни тунгстен минерали (кейинроқ эса шеэлит) дан волфрам ангидриди WО, сифатида ажратиб олган. 1783-йилда испан кимёгарлари ака-ука д’ Элхуярлар \УО3ни волфрамит минералидан ва уни углерод билан қайтариб, металлнинг ўзини олишди ва уни Волфрам деб аташди. Волфрам узоқ йиллар давомида саноат миқёсида қўлланилмай келди. Табиатда кам тарқалган бўлиб, Ер пўстидаги миқдори оғирлиги жиҳатидан 110-4%. Минерал ҳолида асосан волфраматлар сифатида учрайди. Булардан волфрамит (Фе, Мн) WО ва шеэлит CаWО4 саноат аҳамиятига эга.

Волфрам куб шаклида кристалланади, зичлиги 19,3 г/см3, суюқланиш температураси 3380+10*, қайнаш температураси 5900°. 400-500° да W ҳавода сезиларли даражада WО, гача оксидланади, Сув буғлари 600° дан юқорида уни WҚж гача оксидлайди. Галогенлар, олтингугурт, углерод, кремний ва бор Волфрам билан юқори температурада (фтор эса кукун ҳолатдаги Волфрам билан хона температурасида) реаксияга киришади. Водород билан суюқланиш температурасигача реаксияга киришмайди; азот билан 1500° дан юқорида нитрид ҳосил қилади. Оддий шароитда Волфрам хлорид, сулфат, нитрат ва фторид кислоталар ҳамда зар суви таъсирига чидамли; 100° да улар билан бир оз реаксияга киришади; Фторид ва нитрат кислоталар аралашмасида тез эрийди. Волфрам ўз бирикмаларида 2 дан 6 гача валентли бўлиб, юқори валентлилари барқарор.

Волфрам тўртта оксид ҳосил қилади: юқори оксиди — 6-оксид WО3 (волфрам ангидриди), паст оксиди — 4-оксид WО2 ва икки оралиқ оксиди — W10О2, билан W,ОМ. Волфрам ангидриди лимон рангли кукун бўлиб, ишқор эритмасида эриганда волфраматлар ҳосил қилади. Сув ҳамда кислоталарда эримайдиган сариқ кукундан иборат волфрамат кислота — Ҳ2WО4188° да сув ажратиб, WО3 га ўтади. Волфрам хлор билан хлоридлар ҳамда оксихлоридлар ҳосил қилади. Булардан муҳимлари WC16 ва WО2C12 дир. В олтингугурт билан икки сулфид —WС2 ва уч сулфид WС, ҳосил қилади. Волфрам карбидлари — WC ва W2C қийин эрувчи бирикмалар бўлиб, 1000—1500° да Волфрамнинг углерод билан бирикишидан ҳосил бўлади.

Волфрамит ҳамда шеэлит консентратлари (50—60% WО3) Волфрам ва унинг бирикмалари учун хом ашё бўлиб хизмат қилади.

Волфрам ҳозирги замон техникасида тоза металл ҳамда қотишмалар сифатида ишлатилади. Электр лампаларда, радиоэлектроника ва рентген техникасида электровакуум асбоблари тайёрлаш учун фойдаланилади. Волфрамнинг бирикмалари техниканинг турли тармокларида қўлланади.

Адабиётлар

  • Темиржон Отацўзиев. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.