Волфрам карбид, WC - волфрам монокарбид, кулранг , гексогонал панжарали кристалл модда. осмодификацияси барқарор бўлиб, 2525° дан юқорида (5-WC кубсимон панжарали кристалл ҳолатга ўтади, 2720° да парчаланади. Зичлиги 15,6 г/см3, Моос шкаласи бўйича қаттиқлиги 9. Ҳавода 430° гача барқарор, 800—1200° да WО3 гача оксидланади. Нитрат ва сулфат кислоталар билан, хлорид ва нитрат кислоталар аралашмаси (3:1) билан бирга қайнатилганда реаксияга киришади. Водород атмосферасида, айниқса сув буғлари иштирокида қиздирилганда таркибидаги углерод миқдори кескин камаяди. 500° дан юқорида хлор билан бирикади. В.к. волфрам билан углеродни водородли муҳитда 1430—1630° да қиздириб олинади. Уни W(CО)6 ни 1030°да парчалаб, волфрамат кислота, WО3 га 900—1000° да водород ва метан газларини таъсир эттириб олиш ҳам мумкин. В.к. металлокерамика қаттиқ қотишмаларининг асосини ташкил қилади. У чўян, пўлат, латун, сополларга ишлов берадиган асбоблар тайёрлашда, металлар юзасининг ишқаланишига чидамли крпламаси катализатор сифатида кўлланилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил