Волфрам қотишмалари - волфрамнинт металлар — молибден (Мо), рений (Ре), мис (Си), никел (Не), кумуш (А) ва б., оксидлар (ТҳО2), карбидлар (ТиC — титан карбиди) ва б. бирикмалар билан ҳосил қилган қотишмалари. Кукун металлургиям усулида ёки компонентлар (таркибий қисмлар)ни ёйли печ ва электрон-нурли печда қовуштириш йўли билан олинади. Компонентлар волфрам (W)ҲҲҲр ўтга чидамлилигини оширади, пластиклигини яхшилайди (т-ра 500° гача бўлганда), ишлов берилувчанлигини осонлаштиради, унда зарур физикавий хоссалар пайдо қилади. Саноатда асосан металл-керамик В.қ. ишлатилади. Улар волфрам карбиди кукунлари билан титан карбиди кукунларига боғловчи модда (кобалт) қўшиб аралаштириш, ҳосил бўлган аралашмани махсус қолипларда пресслаш, шундан кейин 1500°—2000° да қовуштириш йўли билан тайёрланади. Бундам қотишмалар ниҳоятда қаттиқ бўлади, бунга сабаб уларнинг тахминан 95 фоизи карбидлардан иборатлиги. В.қ. электр-вакуум асбобларда қиздиргичлар, экранлар тайёрлаш учун, 2500° гача температурада ишлатиладиган термопар материаллар сифатида, ракета ва самолётларнинг баъзи деталларини, гироскоп роторини тайёрлашда ишлатилади. Таркибида 3—10% никел ва 2—5% мис бўлган В.қ. "оғир қотишмалар" деб аталади. Улар радиотерапияда — нурланишдан ҳимоя қиладиган материал ҳамда радиоактив препаратлар сақланадиган контейнерлар тайёрланадиган материал сифатида ишлатилади. Таркибида 15% молибден бўлган қўш В.қ- реактив двигателларнинг парракларини тайёрлашда қўлланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил