Волга маняги (Радик Тагиров)— татаристонлик жиноятчи. Татаристонда 30 нафардан ортиқ кекса аёлларни ўлдирганликда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Радик Тагиров
Фуқаролиги Татаристон
Касби Чилангар[1][2]

Қотилликлари

Татаристонда 30 нафардан ортиқ кекса аёлларни ўлдирганликда айбланган Радик Тагиров 10 йиллик қидирувдан сўнг умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган[3].

2011-йилнинг баҳор, ёз фаслларида Қозон бўйлаб 70-90 ёш оралиғидаги ёлғиз яшайдиган кекса аёллар орасида бир нечта қотилликлар содир бўлган. Аёллар номаълум шахс томонидан бўғиб ўлдирилган. Шунингдек, пуллари ҳам ўғирланган. Жиноятларнинг барчаси эски Хрушчёв биноларида содир этилган[3].

Мўжиза туфайли тирик қолган жабрланувчи берган маълумотларга таянган ҳолда жиноий-қидирув гуруҳ тузилган. Аввал ҳам мана шу турдаги жиноий ишларни содир этганликда айбланган ва қамоқ жазосини ўтаётган барча ўрта бўйли ва ўрта ёшли эркаклар назоратчилар томонидан текширилган бўлса-да, ҳеч қандай ижобий натижага эришилмаган. Жиноятчи хонадонларга турли хил қиёфаларда ташриф буюрган: газ хизмати ходими ёки уй-жой коммунал хизматчиси[3][1][2].

2012-йилнинг октябр ойида қотилликлар тоъхтаса-да, тергов ҳамон давом этиб, маҳбуслардан ДНК олинган. Қотилни ижтимоий ишчи ёки ёлғиз нафақахўрлар рўйхатига кирган шахс дея тахмин қилишган[3].

2017-йилнинг март ойида Самарада жиноий иш содир этилган. Уч нафар нафақадаги кишилар бирин-кетин ўлдирилган. Қозоғистонлик Павел Шаяхметов исмли шахс қўлга олинган. У дастлаб жиноятларни тан олган, бироқ суд жараёнида қандайдир моддалар таъсирида кўрсатма берганини айтган ва жиноятни содир этганлигини инкор этган. Тергов ишлари унинг ўз жонига қасд қилиши ниҳоясига етган[3].

Қамалиши

Қозонлик бир аёл полицияга 35 ёшда бўлган ўғли Радик Тагиров ғойиб бўлгани ҳақида маълум қилган. Қидирув ишлари бошланиб, дастлаб аёл ДНК тестини топширади. Тест натижаларига кўра, генотип „Волга маняги“ билан қондош бўлиб чиқади. Жиноятчи Тагиров 2020-йил декабр ойида Татаристондаги бир қишлоқдан топилади. У қўлга олингунга қадар ҳам жиноят содир этган. Жумладан, 2000-йил у икки марта қурол сақлаш ва ўғрилик қилганлиги учун судланган. Дастлабки тергов жараёнларида айбига иқрор бўлиб, бундай ишларни содир этишга мажбур қилган нарса ўзининг оғир молиявий аҳволи билан боғлиқ эканлигини айтган[3].

Радик Тагировга нисбатан очилган жиноий иш 2022-йил охирида Татаристон Олий судига топширилган. Шу вақтгача Тагиров томонидан 30 дан ортиқ қотиллик ва бошқа бир қатор жиноятларни содир этилгани маълум бўлган. Уфа, Иваново ва Пермда юз берган жиноий ишларни у қилмаганини таъкидлаган[3].

2011–2012-йиллар оралиғида „Волга маняги“ лақабини олган жиноятчи Россиянинг турли шаҳарларида жами 31 нафар кекса аёлни ўлдирганлиги сабабли, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. 2020-йилда ҳибсга олинган ва барча жиноятларига иқрор бўлган[1][2].

Манбалар