Volgograd 5/95
Волгоград 5/95 — ўртаги помидор нави. 1953-йил да Волгоград селексия ст-ясида чиқарилган. Пояси бақувват, шохланмай тик усади, барглари тукли, шода мева тугади. Меваси йирик (100—120 г .), ясси-юмалоқ, юмалоқ, эти қаттиқ. Кўчати уруғдан униб чиққанидан ҳосил пишишига қадар вегетация даври 100—120 кун. Асосан парникларда етиштирилган ва пикировка қилиб ўстирилган кўчатлари далага 10—25 апрел
да экилади. Далада гуллаганидан ксйин ҳосили 50—55 кунда пишади. Касаллик ва зараркунандалардан кам зарарланади. Узоққа юборишга ғоят чидамли нав. Ҳосилдорлиги 150—250 с/га. Тошкент вилояти, Фарғона водийсида кўп экилади. Ўзбекистоннинг барча вилоятлари учун раёнлаштирилган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |