Траншея иситмаси- Волин ёки 5 кунлик иситма ,траншея иситмаси (фебрис wолҳйниcа Р. Гуитана)-енгил ,қайталовчи иситма , болдир суяклари ва бел ог'риг'и билан о'тадиган, ҳар хил ко'ринишли юқумли касаллик.

ТАРИХИ.

Қо'зг'атувчиси Р. Қуинтана уруг'ига мансуб риккецияларнинг ягона тури , уни 1916-йили Х. Тёпфер биринчи бо'либ аниқлаган ,кейинчалик Пшеничнов ва Г.С. Мосинглар уни тажрибада аниқлаганлар

Морфологияси.

Морфологик жиҳатдан Провачек риккецияларига о'хшаш лекин бир оз каттароқ 0,3 -0,8 мкм, бо'ёқларни яхши қабул қилади. Битларнинг ме'да ичак ё'лларида ко'пайганда ,эпителий ҳужайрасининг ташқи юзасида жойлашади. Товуқ эмбрионида ко'паймайди.

О'сиши.

Лабаротория шароитда волин риккециялари суюқ ва зич ,ҳужайрасиз озиқли муҳитларда, анаэроб шароитларда о'стирилади. Риккециялар ҳосиласи экилганда 3 4 ҳафтадан кейин ко'ринади. Суюқ муҳитда ҳар хил катталикда то'пламлар ҳосил қилиб ,зич муҳитда гулкарам ко'ринишидаги майда колониялар ҳосил қилиб о'сади. Волин риккециялари таркибида 5% карбонат ангидрид бо'лган атмосферада 37 °C ҳароратда қонли агарда яхши о'сади.

Чидамлилиги.

Ташқи муҳит тасирига чидамли. О'лган битларда ҳар хил ҳароратда жуда узоқ ,қуруқ нажасда 10 кундан 18 ойгача сақланиши мумкин. Дезинфексияловчи эритмалар тасирига чидамли.

МАНБАИ.

Волин иситмаси касаллик манбаи -бемор ёки касалланиб юрган одам, ташувчиси кийим битлари. Бит бемор қонини со'ргандан кейин бит ичагида 5-9 кундан 15-16 кунгача ко'пайиши мумкин. Риккециялар битлар учун патоген эмас , шу туфайли улар ҳаёти давомида ташувчи бо'либ юради.

ПАТОГЕНЕЗИ.

Касаллик ҳароратнинг ко'тарилиши,суяк ва ичакларда ог'риқ каби белгилар билан кечади. Волин иситмаси ко'проқ уруш пайтида аҳоли зич яшаган ҳудудларда,битлиқилик ко'пайган жойларда учрайди. Касалликдан кейин иммунитет ҳосил бо'лади.

Лабаротория диагностикаси.

Бунда хусусий антиген билан комплементни бог'лаш реаксиясидан фойдаланилади. Риккецияларни ажратиш учун А.В.Пшеничнов усули орқали паразитларни бемор қони билан ,эпидермал мембрана орқали озиқлантирилади. Касаллик олдини олиш учун битларга қарши кураш олиб борилади.

Даволаш.

Касалликнинг белгиларига қараб тетрасиклин қатори антибиотиклари фойдаланилади. И.МуҳамедовАндоза:И.Муҳамедов Э. Эшбоев Микробиология , Имунология,Вирусология