ВW Cаддй — бу Волксwаген Гроуп консерни Волксwаген Тижорат Транспортилари маркаларига тегишли энгил тижорат автомобил моделининг номи.

Волксwаген Cаддй
Асосий маълумотлар
Ишлаб чиқарувчи Волксwаген
Бошқа номлари СЕАТ Инcа, Волксwаген Ван
Модел йили 1979-йили
Таснифи
Синфи ЛАВ, ЛCВ
Компоновкаси ПП компановка
Платформаси Волксwаген Гроуп А5
Куч мосламалари
Двигатели 1,4 л бензин 16В (74 от.к.)
1,6 л бензин 8В (101 от.к.)
1,6 л бензин ТДИ (74 от.к.)
2,0 л Эcо Фуэл (108 от.к.)(КПГ)
1,9 л дизел ТДИ (104 л.с.)
2,0 л дизел СДИ (68 от.к.)(фақат фургон и универсал кузовлар учун)
2,0 л дизел ТДИ (140 от.к.)
Ўлчамлари
Ғилдирак базаси 2682 мм
Узунлиги 4405 мм
Кенглиги 1802 мм
Баландлиги 1833 мм
Вазни 750 кг
Экстерер
Кузов тури фургон
Бошқа маълумотлар
Алоқадор автомобиллар Волксwаген Голф В

Модел тарихи

Cаддй нинг биринчи авлоди (14д) ВW Голф И (ВW Раббит)пиcк-уп ига асосланган бўлиб дастлаб Шимолий Америка бозори учун мўлжалланган эди. 1978-йилда тақдим этилган ва 1979-йилдан 2007-йилгача ишлаб чиқарилган.

Иккинчи авлод панелли микроавтобус (Ван) версияси (9КВ) бўлиб Сеат Инcа га асосланган эди. Ундан ягона фарқ, олдинги ниқобни ўзгаргани эди ва 1995-йил охиридан 2003-йил ўрталарига қадар ишлаб чиқарилган. Шу билан бирга, Šкода Пиcк-уп 1996-йил ўртасидан 2000-йил охирига қадар ВW Cаддй (9У) сифатида таклиф қилинган.

2003-йил охирида ВW Тоуран И асосидаги ВW Cаддй (2К) бозорга чиқди. 2010 ва 2015-йилларда унга янада кенг қамровли ўзгартиришлар киритилди. ВW Cаддй нинг 2015-йил фаcелифти тўртинчи авлод бошланиши деб хисобланади.

ВW Cаддй В авлод модели 2020-йил феврал ойида тақдим этилган. Сўнгги икки авлоддан фарқли ўлароқ, Cаддй энди Тоуран И-га эмас, балки ВW Голф ВИИИ- га асосланади ва шунинг учун МҚБ платформасидан фойдаланади.

Хусусиятлари

Cаддй яратилиши пайтида турли хил ВW брендларининг турли хил моделларига асосланган эди. Шундай қилиб, биринчи авлод Голф базасида қурилган бўлса, 9У ва 9КВ моделлари Šкода Пиcк-уп ва Сеат моделларида асосланган. Cаддй (2К) авлоди билан у яна Голфга қайтиб келади.

Яна бир ўзига хос хусусият — Cаддй (9У) нинг Šкода Фаворит / Фелиcиа асосида яратилганлиги. Бу ВW Šкодани эгаллашидан олдинроқ яратилган бўлиб, ВW Cаддй (9У) бирон бир ВW платформасига асосланмаган.

Номи

Cаддй (14Д) дастлаб „ВW Раббит Пиcкуп“ сифатида сотилган. Модел Европада пайдо бўлиши билан, исми Cаддй деб ўзгартирилган. Америка Қўшма Штатларида Cаддй деб Cадиллаc ни аташади.

Ишлаб чиқариш заводлари

  • Cаддй (14Д) Wестмореланд (Пенсилвания, АҚШ) ВW фабрикасида 1979 дан 1993-йилгача ишлаб чиқарилган. Европа бозорига чиқиш учун кейинги ишлаб чиқариш Сараевода ТАС- да жойлашган эди, аммо 1992-йилда Босния уруши туфайли тўхтатилган. Ушбу модел шунингдек 2007-йилгача Жанубий Африкада Голф И билан параллел равишда ишлаб чиқарилган.
  • Cаддй (9КВ) Мартореллда (Испания) қардош модел Сеат Инcа билан бир вақт конвеер линиясидан чиқишни бошлаган.
  • 9У модели Квасинядаги (Чехия) жойлашган Šкода Ауто нинг Пиcк-уп билан параллел равишда ишлаб чиқарилган.
  • Ҳозирги авлод 2К нинг барча Cаддй -лари Познан (Полша) шаҳридаги ВW заводида ишлаб чиқарилмоқда.

Галерея

Ўзбекистонда ишлаб чиқариш

Ўзавтосаноат АЖ ва Волксwаген Гроуп РУС компанияси 2020-йилда Ўзбекистонда енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича ҳамкорлик шартномасини имзоладилар. Келишув предмети Жиззах ЭИЗда Жиззах автомобил заводи МЧЖ базасида енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш, шунингдек ишлаб чиқарилган техникани сотиш тизимини йўлга қўйишдан иборат. Завод Волксwаген консернининг йўловчи ва юк ташишга мўлжалланган моделдаги енгил тижорат автомобилларини тўлиқ саноат сикли бўйича ишлаб чиқаришга ихтисослашади. Завод ишлаб чиқариш қуввати — йилига 20 000 дона автомобилни ташкил этади. Волксwаген Гроуп РУС янги замонавий ишлаб чиқариш технологиялари ва жараёнларини тақдим этади, шунингдек ходимларни ўқитишни амалга оширади. Завод Волксwаген консернининг ишлаб чиқариш, сифат, харидлар, етказиб бериш ва сотув тизимлари бошқаруви борасидаги замонавий стандартларига мувофиқ иш юритади. 2021-йилдан бошлаб В авлод модели ишлаб чиқарилади. 2020-йил 27-июл куни Тошкентда Волксwаген Cаддй автомобиллари тақдимоти бўлиб ўтди.

Автомобил уч хил кўриниш ва комплектацияда таклиф этилади:

  • Cарго (юк ташувчи версияси) — 172,1 миллион сўм;
  • Комби (аралаш версия) — 190 миллион сўм;
  • Трендлине (йўловчи ташувчи версияси) — 221,9 миллион сўм.[1]