Волос — Гресиядаги шаҳар, Эгей денгизининг Пагаситикос бухта (қўлтиқча)си бўйидаги порт. Фессалия та-рихий-географик вилоятидаги Магнисия номининг маъмурий маркази. Аҳолиси ЙУ7 мингдан зиёд киши (1990й.лар ўрталари). Савдо маркази. Металлургия, тўқимачилик, озиқ-овқат, тамаки, кўн-тери, иеллюлоза-қоғоз саноати корхоналари бор. В. орқали четга пахта, тамаки, зайтун чиқарилади. Византия даври қалъаларининг ҳаробалари сақланган. Шаҳарга ХИХ асрда асос солинган. 1955 й. зилзиладан сўнг қайта қурилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил