Volost sudi
Волост суди - Россияда умумий судлардан алоҳида турган (ажратилган) қуйи табақа деҳқон суди (1861 — 1917). Ҳайъати раис ва суд маслаҳатчиларидан иборат бўлиб, маҳаллий урф-одатларга таянган ҳолда, деҳқонлар турмушида кўп учрайдиган фуқаролик ва жиноят ишларини кўрган, 1861-йилги ер ислоҳотидан кейип қишлоқларда волост миқёсида деҳқонлар ўртасидаги олди-бердиларни, мулк тақсимлаш ва меросга оид ишларни мухркама қилган. В. с (ҳайъати аъзолари) деҳқонларнинг умумқишлоқ йиғинида сайланган, раиси юқори маъмурият тасдиғидан ўтказилган. Туркистонда волост (кент — қ. Вилоят) қози ва бийлари фақат ҳудудий жиҳатдан шаҳар қози ва бийларидан фарқланган. 1917-йил Октябр тўнтаришидан сўнг В. с. тугатилган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |