Волта — Ғарбий Африкадаги дарё, асосан Гана ҳудудидан оқиб ўтади. Оқ В. ва Қора В.нинг қўшилишидан ҳосил бўлади. Гвинея қўлтиғига делта ҳосил қилиб қуйилади. Узунлиги 1600 км, ҳавзасининг майд. 384 минг км2. Асосий ирмоғи — Оти дарёси. Ёғингарчилик даври (июл — октябр) да тўлиб оқади, баъзан тошади. Бу вақтда сув сатҳи 14 м гача кўтарилади. Қуйилиш еридан бошлаб 400 км масофада кема қатнайди. Дарё ўзани серостона. Балиқ овланади. Гидроэнергия ресурсларига бой. В.да йирик Акосомбо ГЕС (Ганада) ва Волта сув омбори қурилган. Асосий портлари: Кете-Крачи ва Акосомбо.

Волта


Жойлашуви
Давлат

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил