Волта — ингичка пахта толасидан полотно ўрилишда тўқиладиган ипакдек майин ип-газлама. Фактураси (тўқилиши) жиҳатдан батистга яқин туради, лекин ундан бир оз дағалроқ бўлади. Кўпинча, ранг-баранг гуллар босиб, оч ва ёрқин рангларга бўяб, баъзан охорлаб ва гулдор қилиб ишлаб чиқарилади. В .дан аёлларнинг енгил ёзги кўйлаклари ва ич кийимлари тикилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил