Volvokssimonlar
Волвокссимонлар (Волвоcопҳйcеаэ) — яшил сув ўтлари синфи. Якка ҳужайра (доналиелла, хламидомонада) ёки колония (волвокс, пандорина, эудофина) бўлиб ўсади, ўсув даврида ҳаракатчан. Ҳужайрасида косасимон пиреноидли хлоропласт, қизил „кўзча“, қисқарувчи вакуол, 2 (баъзан 4,8) та хивчин бўлади. Якка ҳужайра В. қаттиқ қобиқсиз. В. бўйига бўлиниш орқали, қобиқли В. зооспоралар ҳосил қилиш орқали жинссиз кўпаяди. Колония В.нинг жинссиз кўпайиши зооспораларнинг колония ичида яна қўшилиб, янги колония ҳосил қилиши орқали содир бўлади. Жинсий кўпайиш геологамия, изогамия, гетерогамия ёки оогамия тарзида рўй беради. Асосан оқмайдиган чучук сувларда, қисман тупроқда учрайди. Қулай шароитда жуда тез кўпайиб сувнинг „гуллаши“га сабаб бўлади. Бир неча юз тури маълум.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |