Вон Менсан, шунингдек, Вон Мён Сан (1892-йил, Жанубий Ҳамгён вилояти, Сонжин қишлоғи, Корея – вафот этган санаси номаълум[1]) – Ўзбекистон ССР, Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги „Полярная звезда“ колхозининг раҳбари. Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1949)[2].

Вон Менсан
Таваллуди 1892-йил
Жанубий Ҳамгён вилояти, Сонжин қишлоғи, Корея
Вафоти Аниқ эмас
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Мукофотлари

Ҳаёти

Вон Менсан 1892-йилда Кореянинг Жанубий Ҳамгёнг вилояти Сонгжин қишлоғида деҳқон оиласида туғилган. Бошланғич мактабни Кореяда тамомлаган. Мактабда фақат тўртинчи синфгача таҳсил олган. 1920-йилларда у оиласи билан биргаликда Россиянинг Узоқ Шарқ ҳудудига кўчиб ўтди ва у ерда қишлоқ хўжалигида ишлади. 1937-йил кузида япон милитаристларининг Хитойга бостириб киришидан кўп ўтмай, СССРнинг Узоқ шарқ ўлкасидаги аҳолини бошқа ҳудудларга кўчириш бошланган. 1937-йилда Вон Менсан Тошкент вилоятига сургун қилинган.

Вон Менсан Тошкент вилоятига келгач дастлаб оддий колхозчи, сўнгра Ўрта Чирчиқ туманидаги „Полярная звезда“ колхозида шоличилик бошлиғи бўлиб ишлаган.

1949-йилда Вон Менсан бўлинмаси 5,1 гектар майдондан 81,4 сентнер шоли йиғиб олди. СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1949-йил 18-майдаги фармони билан у Ленин ордени ва "Ўроқ ва Болға" олтин медали ҳамда Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони билан тақдирланган. 1949-йил эришган меҳнат ютуқлари учун 1950-йилда иккинчи бор Ленин орденига лойиқ кўрилган.

Вон Менсан фаолият олиб борган „Полярная звезда“ колхози 24 нафар корейснинг Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвонига сазовор бўлгани билан машҳур ҳисобланади.

Вафот этган санаси аниқланмаган.

Мукофотлари

Манбалар

  1. ↑ „Дмитрий Шин в Новой жизни и Солдатском“. www.корё-сарам.сите. Қаралди: 22-ноябр 2023-йил.
  2. ↑ „Герой Социалистического Труда Вон Менсан“. www.wарҳероэс.ру. Қаралди: 22-ноябр 2023-йил.