Voqea surasi
Воқеа — қиёмат номларидан бири. Сура қиёмат қойим бўлганда рўй берадиган мудҳиш ҳодисалар баёнидан бошланиб, охиратда бандаларнинг оладиган мукофотлари, жаннат неъматлари, дўзах аҳлининг азоб-уқубатлари тафсилоти билан давом этади.
| Воқеа сураси — سورة الواقعة | |||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
|
| |||||||||||||
|
Суранинг арабча матни | |||||||||||||
| Номининг маъноси | Воқеъ бўлгувчи (Қиёмат)[1][2] | ||||||||||||
| Таснифи | Маккий сура[3] | ||||||||||||
| Статистика | |||||||||||||
| Саҳифаси | 534–537[4] | ||||||||||||
| Жуз | 27 | ||||||||||||
| Сура рақами | 56 | ||||||||||||
| Оятлар сони | 96 | ||||||||||||
| Сажда ояти | йўқ | ||||||||||||
| Рукуълар сони | 3[5] | ||||||||||||
| Муқаттаот ҳарфлари | йўқ[6] | ||||||||||||
| Нозил бўлиш тартиби | 46[7] | ||||||||||||
|
| |||||||||||||
| Арабча матни |
ар.wикисоурcе.оргда танзил.нетда | ||||||||||||
| Таржималари |
ҚуранАcадемй.орг қуран.узда | ||||||||||||
| |||||||||||||
Таржимаси[8]
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).
1. Қачонки, Қиёмат воқе (қойим) бўлганда -
2. унинг воқе бўлишининг ёлғони йўқдир -
3. (у одамларни) остин-устун этувчидир.
4. Ер ларзага келган,
5. тоғлар титилиб (тўзиб),
6. тўзонга айланган (бўлур).
7. Сизлар эса уч тоифа бўлурсизлар.
8. Бас, (у учнинг биринчиси) ўнг томон эгаларидир. Ўнг томон эгалари (бўлмоқ) не (саодат)дир!
9. (Иккинчи тоифа) чап томон эгаларидир. Чап томон эгалари (бўлмоқ) не (бахцизлик)дир!
Изоҳ: Қиёмат куни бу дунёда қилган яхши-ёмон амаллари ёзилган номаи аъмоллари қайси тарафидан берилишига қараб тақдири маълум бўлади. Китоби ўнг томондан берилса, бу унинг бахтли эканига далолат. Агар чап томонидан ёки орқа томонидан берилса, унинг бахциз эканлигига ишоратдир.
10. (Учинчи тоифа эзгу ишларда) ўзиб-ўзиб кетган зотлардир.
11. Айнан ўшалар (Аллоҳга) яқин зотлардир
12. ноз-неъмат боғларида
13. (Ўзиб кетганлар) аввалги (уммат)лардан кўпчилик,
14. кейингилар (Муҳаммад умматлари)дан эса озчиликдир.
15. (Улар олтиндан) ясалган сўриларда,
16. ястанган ҳолларида бир-бирларига рўбарў бўлиб (ўлтирурлар).
17. Устиларида эса мангу ёш болалар айланиб юрурлар
18. оқар чашмадан олинмиш (май) қадаҳлар, кўзалар ва косалар билан.
19. У (май)лардан уларнинг бошлари ҳам оғримас, маст ҳам бўлмаслар.
20. Яна ўзлари танлаб оладиган мева билан,
21. иштаҳалари тортган қуш гўштлари билан ҳам (айланиб турурлар).
22. Яна (улар учун) кўзлари кенг ва тиниқ ҳурлар ҳам бўлурки,
23. улар худди ёпиқ марварид мисолидирлар.
24. (Бу) улар (дунёда) қилиб ўтган амалларининг мукофотидир.
25. Улар у жойда беҳуда ва гуноҳ (сўз)ни эшитмаслар,
26. фақат "Салом-салом" сўзинигина (эшитурлар).
27. Ўнг томон эгалари — ўнг томон эгалари (бўлмоқ) не (саодат)дир!
28. (Улар) тикансиз бутазорларда,
29. тизилган бананзорларда,
30. ёйиқ соя (ости)да,
31. оқизиб қўйилган сув (бўйи)да,
32. кўплаб мева (узра)ки,
33. (улар) туганмас ва ман этилмасдир.
34. Шунингдек, (улар) баланд тўшалган кўрпачалар (усти)дадирлар.
35. Биз уларни (ҳурларни) дафъатан пайдо қилдик (онадан туғилмадилар).
36. Сўнг уларни бокира қизлар қилдик.
37. (Улар) жозибали ва тенгқурдирлар.
38. (Улар) ўнг томон эгалари учундир.
39. (Ўнг томон эгалари) аввалги (уммат)лардан ҳам кўпчилик,
40. кейингиларидан (Муҳаммад умматларидан) ҳам кўпчиликдир.
41. Чап томон эгалари — чап томон эгалари (бўлмоқ) не (бахцизлик)дир! -
42. (Улар) Самум (шамоли) ва қайноқ сув ичида,
Изоҳ: Самум — қаттиқ иссиқ шамол, гармсел.
43. қора тутун сояси остидаки,
44. на совуқдир ва на ёқимли.
45. Улар бундан илгари (дунёда) ишратчи эдилар.
46. Яна улкан гуноҳ (ширк) узра устивор эдилар.
47.Яна айтар эдилар: "Бизлар ўлиб, тупроқ ва суякларга айлангач, ростдан ҳам қайта тирилтирилувчимизми?!
48. Аввалги ота-боболаримиз ҳамми?!"
49. (Эй, Муҳаммад, уларга) айтинг: "Албата, аввалгилар ҳам, кейингилар ҳам
50. маълум Кундаги белгиланган вақтда, албата, тўпланувчидирлар!
51. Сўнгра сизлар, эй, (қайта тирилишни) инкор этувчи гумроҳлар,
52. албата, (жаҳаннам гиёҳи) Заққум дарахтидан егувчи,
53. ундан қоринларни тўлдирувчидирсизлар.
54. Сўнг унинг устига қайноқ сувдан ичувчи,
55. (ичганда ҳам) ташна туялар каби ичувчидирсизлар.
56. Мана шу жазо Кунидаги уларнинг "зиёфат"идир.
57. (Эй, инсонлар,) сизларни Биз яратдик-ку! Бас, (яна қайта ярата олишимизни) тасдиқ этмайсизларми?!
58. Сизлар (хотинларингиз бачадонига) тўкадиган маний (уруғ)ни (ўйлаб) кўрдингизми?
59. Уни сизлар (инсон қилиб) яратурмисизлар ёки Биз яратувчимизми?!
60. Сизларнинг ўртангиздаги ўлимни ҳам Биз ўлчаб қўйгандирмиз. Биздан ўзиб кетилмас.
61. Биз (ўрнингизга) сизларга ўхшаганларни алмаштириб қўйишга ҳамда сизларни ўзларингиз билмайдиган ҳолат — суратда қайта пайдо қилишга ҳам (ожиз эмасдирмиз).
62. Сизлар илк бор пайдо бўлишларингиз (қандай бўлгани)ни билдингиз-ку! Бас, эслатма олмайсизларми?!
63. Сизлар экаётган зироатларингиз ҳақида ўйлаб кўрдингизми?!
64. Уни сизлар ундирурмисизлар ёки Биз ундирувчимизми?!
65. Агар Биз хоҳласак, уни қуруқ чўп қилиб қўйган бўлур эдик, сизлар эса ажабланиб қолаверган бўлур эдингиз.
66. "Бизлар зиён кўрувчилармиз.
67. Балки, бизлар (ризқимиздан) маҳрумдирмиз" (деб надоматда қолган бўлур эдингизлар).
68. Сизлар ўзларингиз ичаётган сувни (ўйлаб) кўрдингизми?!
69. Уни булутлардан сизлар ёғдирдингизми ёки Биз ёғдирувчимизми?!
70. Агар Биз хоҳласак, уни шўр ва аччиқ қилиб қўйган бўлур эдик. Бас, шукр қилмайсизларми?!
71. Сизлар ёғаётган оловни (ўйлаб) кўрдингизми?!
72. Унинг дарахтини сизлар пайдо қилдингизми ёки Биз пайдо қилувчимизми?!
73. Биз уни (жаҳаннам ҳақида) бир эслатма ва йўловчилар учун фойдаланадиган нарса қилиб қўйдик.
74. Бас, (Эй, Муҳаммад,) Улуғ Раббингиз номини (поклаб) тасбеҳ айтинг!
75. Мен юлдузларнинг ботиш жойлари билан қасамёд этурман -
76. бу (қасам) агар билсангизлар, албата, буюк қасамдир -
77. албата, у Қуръони Каримдир
78. яширин Китобдаги (Лавҳул-Маҳфуздаги).
79. Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар.
80. (У) оламлар Парвардигори (томони)дан нозил қилингандир.
81. Бас, (эй, кофирлар,) сизлар шу Сўзга (Қуръонга) бепарволик қиляпсизларми?!
82. Яна (Қуръонни) ёлғонга чиқаришингизни ўз ризқингиз қилиб оляпсизларми?!
83. Бас, қачонки, (кишининг жони) ҳалқумга етганида,
84. ҳолбуки, ўша вақтда сизлар қараб турурсизлар.
85. Биз эса унга сизлардан кўра яқинроқдирмиз, лекин сизлар (буни) кўрмассизлар.
86. Бас, қани энди, сизлар жазоланмайдиган бўлсангизлар,
87. ва ростгўй бўлсангизлар-у, ўшани (жонни) қайтара олсангизлар!
88. Бас, агар ўша (вафот этган зот Аллоҳга) яқинлардан бўлса,
89. (унинг учун) роҳат, райҳон (бўйи) ва неъматлар жаннати бордир.
90. Энди, агар у ўнг томон эгаларидан бўлса,
91. бас, (эй, саодатли банда,) сенга ўнг томон эгаларидан салом!
92. Борди-ю, у (динни) инкор этувчи гумроҳлардан (чап томон эгаларидан) бўлса,
93. бас, қайноқ сувдан иборат "зиёфат"
94. ва дўзахнинг тоблаши бордир.
95. Албата, бу (зикр қилинган нарсалар) айни ҳақиқатнинг ўзидир.
96. Бас, Улуғ Раббингиз номи билан тасбеҳ айтинг! (Унинг го'зал исмлари ко'п.)"
Манбалар
- ↑ Қуръони Карим таржимаси ва шарҳи. Абдулазиз Мансур
- ↑ Қуръони Карим маънолари таржимаси. Алоуддин Мансур
- ↑ Қуръонда кўрсатилган тасниф.
- ↑ 604 саҳифали Қуръонда.
- ↑ Юқоридаги сура сарлавҳасининг тасвиридан олинган.
- ↑ Қуръондан кўрилган.
- ↑ Юқоридаги сура сарлавҳасининг тасвиридан олинган.
- ↑ [1][сайт ишламайди]Абдулазиз Мансур таржимаси[сайт ишламайди]
| Кейингиси: Ҳадид сураси | Олдингиси: Раҳмон сураси |
| Қуръон сураларидан бири — Воқеа сураси ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
- Makkiy suralar
- Sajda oyati yoʻq suralar
- Muqattaot harflari yoʻq suralar
- 27-juz suralari
- 90 oyatdan koʻp oyatli suralar
- 80 oyatdan koʻp oyatli suralar
- 70 oyatdan koʻp oyatli suralar
- 60 oyatdan koʻp oyatli suralar
- 50 oyatdan koʻp oyatli suralar
- 40 oyatdan koʻp oyatli suralar
- 30 oyatdan koʻp oyatli suralar
- 200 oyatdan kam oyatli suralar
- 150 oyatdan kam oyatli suralar
- 100 oyatdan kam oyatli suralar
- 3 rukuʼli suralar
- 5 rukuʼdan kam rukuʼli suralar
- 10 rukuʼdan kam rukuʼli suralar
- 15 rukuʼdan kam rukuʼli suralar
- 20 rukuʼdan kam rukuʼli suralar
- Suralar
- Suralar haqidagi chala maqolalar