Воқелик — табиий ва ижтимоий-тарихий ҳодисаларни ифодаловчи обектив ҳақиқийлик. Кенг маънода мавжуд оламни, дунёни, борлиқ мазмунини ифодаласа, тор маънода тайин предмет, ҳодиса, жараёнларни англатади. Фалсафа тарихида В. турлича талқин этилган. Хусусан ўрта аср фалсафасида илоҳиёт билан боғлаб тушунтирилган: ХВИ—ХВИИ аср файласуфлари (Т. Гоббс, Р. Декарт) В.ни фазо ва вақтда" мавжуд моддийлик сифатида талқин этдилар. В.ни мантиқий билишнинг муҳим босқичи деб ҳисоблаган Гегел, В. — ўз-ўзини англашга интилган мутлақ ғоянинг муайян ҳолати, моҳият ва мавжудликнинг бирлигидир, деб тушунтиради. В.ка диалектик ёндашиш, уни бир бутунликда, умумий ва ўзаро алоқадорликда текшириш ундаги муҳим йўналиш, боғланишларни англашга имкон беради. В.ни ҳақиқий баҳолаш, ундан тўғри хулосалар чиқариш В.ни ўзгартиришнинг гарови саналади. Ҳаёт жараёнларини синчковлик билан кузатиш ва ўрганиш орқали В. моҳиятини тўғри тушуниш, унинг ривожланиш тенденсиясини аниқлаш, келажакни олдиндан кўра олиш мумкин.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил