Voqif Sultonli
Воқиф Султонли (озарбайжонча: Вақиф Султанлı, 26-март 1958-йилда туг’илган, Шаҳсеван қишлог’и, Курдамир тумани, Озарбайжон) — Озарбайжон адиби, адабиёцҳунос, таржимон ва публисист, филология фанлари доктори, профессор.
| Воқиф Султонли | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
26 март 1958 |
| Фуқаролиги | Озарбайжон |
| Таълими | Боку давлат университети |
| Касби | носир, адабий танқидчи, таржимон |
| Миллати | Озарбайжонли |
| Мукофотлари | Турк тилига хизмат мукофоти 2003 |
Ҳаёти
Воқиф Султонли 1958-йил 26-мартда Озарбайжон Республикасининг Курдамир туманининг Шаҳсеван қишлог’ида туг’илган.
Кўҳнабозор қишлоқ мактабини битирган (1964-1974). Ўрта мактабда ўқиш баробарида Курдамир туманидаги мусиқа мактабида ҳам таҳсил олган (1970-1975). Бир муддат Курдамир тумани электр тармоқлари бўлимида ходим бўлиб ишлаган (1974-1976).
Озарбойжон давлат университетининг филология факултетини имтиёзли диплом билан тамомлаган (1981).
Меҳнат фаолиятини Исмоилли туманидаги Қалажиқ қишлоқ мактабида она тили ва адабиёти ўқитувчиси бўлишдан бошлаган. Кейин Озарбойжон Давлат Университетининг Замонавий Озарбойжон адабиёти кафедраси аспирантурасида таҳсилни давом эттирган.
"Озарбойжон драматургиясида характер муаммолари (1970-1980)" мавзусида номзодлик (1984), "Муҳаммад Амин Расулзоданинг ҳаёти ва адабий фаолияти" мавзусида докторлик диссертациясини (1997) ҳимоя қилган. 1999-йилдан Боку давлат университети Озарбойжон адабиёти тарихи кафедрасида профессор лавозимида ишлаб келмоқда.
У ижтимоий фаолият билан ҳам мунтазам шуғулланиб келади. 1991-йилда Бутунжаҳон озарбойжоншунослар уюшмасини ташкил қилган ва унинг раиси этиб тайинланган.
Американинг “Озодлик” ва “Озод Европа” радиостансиялари Озарбойжон таҳририятида адабий эшиттиришлар бўйича мухбир бўлиб ишлаган (1995-1998). Полшада ("Худафəрин" - 1995), Швецияда ("Араз" - 1996-1997), АҚШда чоп этилган ("Дüня азəрбайcанлıларı" - 2000-2012 ) журналларининг бош муҳаррири бўлган.
Туркияда фаолият кўрсатиб келган Кипр-Болқон-Евросиё туркий адабиётлари тузилмасининг (КİБАТЕК) Кавказ бўлими раҳбари.
1999 йилнинг июн-октябр ойларида Буюк Британиянинг Эдинбург университетида Инглиз филологияси ва Ғарб маданияти мутахассислиги бўйича илмий тажрибалар олиб борган.
Ҳасанбек Зардобий мукофоти (1995), Кипр-Болқон ва Евроосиё туркий адабиётлар тузилмасининг (КİБАТЕК) Турк тилига хизмат мукофотига (2003), Миср Маданият вазирлигининг фахрий ёрлиғига (2014), Туркий тилнинг уйғониш ҳаракати ташкилотининг Алоҳида хизматлари учун мукофотига (2017) лойиқ кўрилган.
Дунё озарбойжонлари конгрессининг (ДАК) Швеция (2001), Голландия (2002), Германия (2004), Белгия (2008) ва Буюк Британияда (2010) ўтказилган қатор қурултойларида Бошқарув ҳай’атининг раиси этиб сайланган.
2012-йилда тузилган ва марказий идораси Пекин шаҳрида жойлашган Халқаро Эпос тадқиқотлари жамиятининг (Тҳе Интернатионал Соcиэтй фор Эпиc Студиэс) а’зоси.
2018-йилда АҚШда жойлашган Халқаро ёзувчилар уюшмасининг а’зоси этиб сайланган (Интернатионал Wритерс Ассоcиатион). Асарлари АҚШ, Буюк Британия, Германия, Туркия, Дания, Миср, Эрон, Россия, Украина, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларда нашр қилинган.
Дунёнинг турли мамлакатларида ўтказилган халқаро симпозиум, конференсия, форум ва семинарларда қатнашган, Озарбойжон адабиёти ва маданиятини тарғиб этиб келган.
Оилали, икки нафар фарзанди бор.
Бадиий ижоди
Адабий ижодни жуда эрта бошлаган бўлса-да, “Ёвшан ҳиди” номли илк ҳикояси 1980-йилда “Озарбойжон аёли” журналида нашр қилинган. Ўша даврдан бошлаб, ҳикоялари, таржималари, илмий-публисистик мақолалари мунтазам равишда чоп этила бошлаган.
Муаллифнинг кўпчиликнинг э’тиборини қозонган “Ўлим уйқуси” (1982) романида қабристоннинг кўчирилиши ҳодисасини жамият ҳаётида юз бераётган хаос, тўқнашув сифатида жонлантиради. Бу хаос тасвирланган образларнинг ички-ма’навий дунёсини ошкор этишга имкон беради. Қабристонни текислаган булдозерчининг ўз жонига қасд қилиши билан якунланнган қиссада ёзувчи ма’навий-ахлоқий қадриятларга қарши чиқиши ҳалокатга олиб кетишини ифодалаган.
Реал ва шартли-метафорик уйғунлик билан қаламга олинган “Инсон денгизи” (1992) романи муаллифининг бадиий ижодида алоҳида ўрин тутади. Ҳодисалар ўтган аср 80-йилларида бўлиб ўтади. Романда ўлим жазосидан қутулиб, бегона шаҳарда яшириниб умр кечирган қаҳрамон тимсолида жамиятнинг ахлоқига ва маданияти билан тўқнашган бегоналашув муаммоси бадиий ечимини топган.
Ўзига хос баён тарзи билан ажалиб турадиган “Саҳро жанги” (2010) романида тасвирланган ҳодисалар замонлар кесимида келажакдан воз кечиб, ўтмишга юз бурган қаҳрамоннинг қисмати фонида кўрсатиб берилган. Ҳодисаларнинг бу кенгликда ифодаланиши муаллифга инсон ва дунё ҳақида фалсафий тушунчаларнинг акс эттириш имконини берган. “Саҳро жанги” бугунги кунда ҳукмронлик қилаётган бегоналашув, хотираларнинг йўқолиши сингари ма’навий таназзул ва гуманитар ўзгаришлар муаммосига э’тироз сифатида яратилган.
Воқиф Султонлининг “Оқ йўл”, “Саҳардаги туман”, “Япроқсиз новдаларнинг яшил нағмаси”, “Дарвиш”, “Ғор”, “Қутб кечаси”, “Ватан”, “Орол”, “Сароб”, “Тескари оқим”, “Соқов ҳалқа”, “Кул қафас”, “Йўл-йўл уй” ва бошқа ҳикоялари тил ва услуб хусусиятлари билан ажралиб туради. Адибнинг “Учрашув”, “Қумри навоси”, “Ҳумоюн” ва бошқа ҳикоялари тарихий мавзуда ёзилган. У шунингдек, лирик романтик услубда ёзилган кўплаб митти ҳикоялар – миниатюраларнинг ҳам муаллифидир.
Илмий фаолияти
Бадиий ижод билан бир қаторда сан’атнинг назарий эстетик масалалари билан ҳам шуғулланиб келаётган муаллифининг адабий танқид ва адабиёцҳунослик билан боғлиқ изланишлари “Муҳаммад Амин Расулзоданинг адабий олами” (1993), “Оғир йўлнинг йўловчиси” (1996), “Озодлик уфқлари” (1997), “Озарбойжон муҳожират адабиёти”, (1998), “Адабий-назарий иллюстрациялар” (2000), “Умрнинг нажот соҳили” ((2004), “Адабий танқидни ўқитиш масалалари” (2007), “Озарбойжон адабий танқиди” (2012), “Истиқлол севгиси” (2014) ва бошқа китобларда ўз аксини топган. Муаллифнинг адабиёцҳуносликдаги фаолиятида Озарбойжон муҳожират адабиёти билан боғлиқ тадқиқотлари муҳим ўрин тутади.
У кўпгина публисистик мақолалар, адабий танқид ва адабий жараёнлар билан боғлиқ илмий-публисистик мақолаланинг ҳам муаллифидир. Воқиф Султонлининг илмий фаолиятининг катта қисмини халқаро конференсия, симпозиум, форум ва семинарларда ўқиган ма’рузалари ташкил қилади.
Таржимонлик фаолияти
Воқиф Султонли таржима фаолияти билан шуғулланади. Рашод Нури Гунтекиннинг “Хазонрезги” ва “Тегирмон” романларини, Сергей Житомирскийнинг ”Сиракузалик олим” тарихий қиссасини, шунингдек, Эрвин Штритматтер, Ярослав Гашек, Вери Мери, Густав Стопка, сингари адибларнинг ҳикояларини Озарбойжон тилига таржима қилган. Муҳаммад Амин Расулзоданинг “Пантуронизм ҳақида” асарини рус тилида (ҳамкорликда) таржима қилган.
Китоблар (Озарбайжон тилида)
- Ўчирилган юлдузлар (повест ва ҳикоялар). Боку: Ёзичи, 1988, 136 с.
- Инсон денгизи (роман ва ҳикоя). Боку: Ёшлик, 1992, 279 п.
- Муҳаммад Амин Расулзоданинг адабий олами (дарслик). Боку: ОДУ нашриёти, 1993, 153 с.
- Оғир йўлнинг йўловчиси (портрет-монография). Боку: Азернашр, 1996, 196 с.
- Озодлик уфқлари (мақолалар тўплами). Боку: Ширваннешр, 1997, 208 с.
- Озарбойжон муҳожират адабиёти (дарслик). Боку: Ширваннашр, 1998, 160 с.
- Қул бозори (ҳикоялар, миниатюралар, саргузаштлар, эсселар). Боку: Ёшлик, 1999, 120 с.
- Адабий-назарий иллюстрациялар (назарий парчалар). Боку: Азернашр, 2000, 54 с.
- Ўлим уйқуси (повест, ҳикоя ва эсселар). Боку: Турон, 2002, 160 с.
- Умрнинг нажот соҳили (диалог-монография). Боку: Азернашр, 2004, 208 с.
- Адабий танқидни ўқитиш масалалари (услубий қўлланмалар). Боку: Азернашр, 2007, 124 с.
- Озарбайжон адабий танқиди (дарслик). Боку: Азернашр, 2009, 204 с.
- Бўшлик водийси (повест ва ҳикоялар). Боку: Азернашр, 2010, 184 с.
- Озарбайжон адабий танқиди (дарслик). Яхшиланган ИИ нашр, Боку: Азернашр, 2012, 224 с.
- Инсон денгизи (роман). ИИ нашр, Боку: Азернашр, 2014, 256 с.
- Истиқлол севгиси (монография). Боку: Элм ва таҳсил, 2014, 252 с.
- Саҳро жанги (роман). Боку, Азернашр, 2015, 184 с.
- Озарбайжон адабий танқиди. Яхшиланган ИИИ нашр, Боку: Нурлар, 2019, 312 с.
- Библиография. Боку: Нурлар, 2019, 192 с.
Китоблар (Ўзбек тилида)
- Ўлим уйқусу (Повест ва ҳикоялар), Ўзбек тилига таржима қилинган Рустам Жабборов, Тошкент, İжод Пресс, 2017, 192 с.