Воркута — Россия Коми Республикасидаги шаҳар (1943 йилдан), Воркута дарёси бўйида, Қутб доирасидан 160 км шимолида. Котлас ш.дан борадиган темир йўлнинг охирги стансия. Аҳолиси 117 минг киши (1999). Печора кўмир ҳавзасида кўмир қазиб чиқариладиган йирик марказ (Воркута кўмир комбинати бор). Воркутада ёғоч комбинати, механика, тузатиш-механика, қурилиш материаллари (семент, ғишт) ва бошқа саноат корхоналари бор. Драма ва қўғирчоқ театрлари, телемарказ ишлаб турибди. Воркута 1931 йил вужудга келган.

Воркута
Мамлакат Россия
Республика Коми

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил