Ворух китобалари, Ворух катибалари — ёзув ёдгорлик. Исфайрамсой (Фарғона водийси)нинг юқори қисмидаги Ворух қишлоғи яқини (4 км нари)дан топилган. У тик қоятошга куфий ёзувда ўйиб битилган. В. к. баландлиги 2 м., уз. 6,15 м. 1041-йилга оид 1-китобада қорахонийлар сулоласига мансуб Исфара ҳукмдори Абулфазл Аббос Арслон Тегиннинг номи ва насаби, унинг айрим ишлари ёзилган. 2-китоба ҳали ўқилмаган; буниси ВИИИ аср охири — ИХ аср бошларида ёзилган деб тахмин қилинади. В. к. қорахонийлар сулоласи ҳукмронлиги тарихини ўрганишда муҳим манба ҳисобланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил