Восит Воҳидович Воҳидов (1917-йил 13-декабр, Туркистон — 1994-йил 1-июн, Тошкент) — жарроҳ, Ўзбекистон Фанлар академияси академик (1979), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1967). ТошМИни (ҳозирги Тошкент тиббиёт академияси) тугатган (1939). ТошМИ умумий жарроҳлик кафедраси мудири (1963-1975). 1975-йилдан Тошкент жарроҳлик илмий маркази директори, ТошМИ госпитал хирургия кафедраси мудири. Асосий илмий ишлари кўкрак ва қорин бўшлиғи аъзолари, юрак-томир касалликлари диагностикаси ва уларни жарроҳлик йўли билан даволашни такомиллаштиришга бағишланган. В. Ўзбекистонда биринчи бўлиб юрак, ўпка, қон томирлар ва қизилўнгачда операциялар ўтказган. Жаҳон жарроҳлар ассоциациясининг ҳақиқий аъзоси (1971-йилдан), „Ўзбекистон тиббиёт журнали“ бош муҳаррири (1979—92). Тошкент жарроҳлик илмий маркази, Тошкент шаҳри кўчаларидан бири Восит Воҳидов номи билан аталади[1].

Восит Воҳидов
Таваллуди 13-декабр 1917-йил
Вафоти 1-июн 1994-йил(1994-06-01)
(76 ёшда)
Тошкент
Мукофотлари
Oʻzbekiston fan arbobi

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил