Vositachilik
Воситачилик (дипломатияда) — икки ёки бир неча давлатлар ўртасида музокаралар олиб борилишини йўлга қўйиш ва музокаралар жараёнида иштирок этиб, улар муваффақиятини таъминловчи воситалардан бири. В. вазифасини, одатда, нуфузли давлатлар, халқаро ташкилотлар вакиллари бажарадилар. Машъум "совуқ уруш" тугалланиб, Шарқ билан Ғарб ўртасидаги муносабатларда мухолифлиқдан мулоқотларга ўтилиши шароитида маҳаллий можароларни тинч йўл билан ҳал қилиш учун В.дан кенг фойдаланилмоқда. Мас., БМТнинг , БМТ Бош котиби, унинг муовинлари, махсус вакиллари ва маълум мақсадларда тузилган миссиялари В. фаолияти туфайли турли минтақалар (Африкада — Ангола ва Намибия, Лотин Америкасида — Никарагуа ва Салвадор, Осиёда — Кампучия, Европада — Босния)-да юз берган қуролли можаролар тўхтади, Европа Иттифоқининг қатор аъзолари, АҚСҲ ва Россия вакилларидан иборат собиқ Югославия бўйича алоқа гуруҳи Босния ва Герсеговинада содир бўлган урушни тугаллашга эришди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |