Vosmiklassnitsa
„Восмиклассница“ (русча: Восьмиклассница, яъни „Саккизинчи синф ўқувчиси“) — „Кино“ совет рок мусиқа гуруҳи ижро этган қўшиқ. Гуруҳнинг 1982-йил эълон қилинган „45“ номли илк студиявий албомига саккизинчи трек ўлароқ киритилган. Таронани гуруҳ солисти Виктор Сой „Аквариум“ гуруҳи билан ҳамкорликда ёзган.
| „Восмиклассница“ | ||||
|---|---|---|---|---|
| „Кино“ қўшиғи | ||||
| 45 албомидан | ||||
| Чиқарилган санаси | 1982 | |||
| Ёзиб олинган | 1982 | |||
| Жанр | пост-панк | |||
| Давомийлиги | 2:45 | |||
| Лейбл | АнТроп | |||
| Қўшиқ муаллиф(лар)и | Виктор Сой | |||
| Бастакор(лар) | Виктор Сой | |||
| „45“ хронологияси | ||||
| ||||
„Восмиклассница“ гуруҳ репертуаридаги энг таниқли тароналарнинг бири бўлиб, „Наше радио“ рус радиоканали тузган „ХХ аср рус рокининг энг сара 100 қўшиғи“ (русча: 100 лучших песен русского рока в ХХ веке) рўйхатига киритилган.
„Кино“ гуруҳининг илк аъзоларидан бири Алексей Рибиннинг эслашича, Сой қўшиқда ҳунар билим юртида танишган қизи ҳақида куйлаган. Сой ҳунар билим юртида тузилган кичик рок гуруҳнинг аъзоси бўлган. Гуруҳнинг мухлислари пайдо бўлган ва Сой уларнинг бири билан яқиндан танишиб, у билан кўп вақт ўтказа бошлаган. Бу ҳақда Рибин шундай ёзган:
Бундай кечаларнинг бирида навбатдаги романтик сайилдан қайтар экан, деярли 20 дақиқа ичида ўзининг таниқли „Восмиклассница“ қўшиғини ёзди. Тўғрироғи, ёзмади, балки амалда бўлаётган нарсаларни — „қанд ейсан“дан тортиб, „география бўйича уч“гача бўлган нарсаларни қофияга солди. Натижа эса ажойиб чиқди[1].
Қўшиқни илк ёзиб олиш давомида хатоликка йўл қўйилган: аппаратурада 38.1 см/с тезлик ўрнига 9.53 см/с тезлик ёқилган, натижада трек нуқсонли чиққан. Бу эса келажакда қўшиқни грампластинкада чиқаришда муаммоларни келтириб чиқарган. „45“ албомни ёзиб олиш жараёни бир ярим ойга чўзилган. Жами 14 композиция ёзилган, уларнинг 13 таси албомга киритилган.
„Мумий Тролл“ гуруҳи Сой хотирасига бағишланган „КИНОпроби“ (2000) албоми учун „Восмиклассница“ қўшиғини кавер қилган. Шунингдек, „Кино“ гуруҳининг илк гитарачиси Рибин „Ден рождения Виктора Цоя“ (2002) номли бағишлов албоми учун қўшиқ каверини ёзган.
Манбалар
- ↑ Рыбин, Алексей. Кино с самого начала и до конца (русча). Москва: Феникс, 2001 — 278-бет. ИСБН 5-222-01924-1.