Вотчина — 1) Россияда ер эгалигининг меросий равишда ўтадиган қад. тури. Х—ХИВ асрлар (княз, бояр, монастир В.си ), ХИИИ—ХВ асрларда ер эгалигининг ҳукмрон шакли. ХВ аср охирида поместега қарши турган, лекин ХВИ—ХВИИ асрларда у билан яқинлашиб, ХВИИИ аср бошида бирлашиб кетган ва янги тур имение вужудга келган. Кейинчалик В. — ҳар қандай феодал ер эгалиги. 2) Россия тарихий адабиётларида феодал ер эгалиги мажмуаси ва у билан алоқадор тобе деҳқонларга бўлган ҳуқуқларни англатувчи термин. В. синонимлари — сенория, манор, поместе.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил