Votum
Вотум (лот. вотум — хоҳиш, ирода) — сайлов ёки ваколатли муассасада сайловчилар кўпчилиги томонидан ифодаланган ёхуд қабул қилинган фикр ёхуд қарор. В.нинг бир неча турлари мавжуд:Ишонч В. и — парламент бошқарув тизими амалда бўлган давлатлар парламент амалиётида қоида тариқасида ҳукумат ёки айрим вазирнинг сиёсий йўли, муайян тадбири ёки қонун лойиҳасининг қуйи палата томонидан маъқулланиши. Ишонч В.и тўғрисидаги масалани қўйиш ташаббуси билан ҳукуматнинг ўзи, парламент фраксиялари ёки депутатлар гурухлари чиқиши мумкин. Ишончсизлик В.и— парламент бошқарув тизими амадда бўлган давлатлар парламент амалиётида қоида тариқасида ҳукумат ёки айрим вазирнинг сиёсий йўли, муайян тадбири ёки қонун лойиҳасининг қуйи палата томонидан номаъқул деб топилиши. Мазкур В. тўғрисидаги масала ҳукуматнинг ўзи, парламент фраксиялари ёки депутатлар гуруҳларининг ташаббуси билан қўйилади. Ҳукуматга ишончсизлик В.и билдирилиши амалда ҳукуматнинг истеъфога чиқишига ва янги ҳукумат тузилишига (яъии сиёсий тангликка) ёхуд парламент (қуйи палата) тарқатиб юборилишига ҳамда муддатидан аввал парламент сайловлари ўтказилишига сабаб бўлади. Маж-бурий В. — айрим мамлакатларда муомалага лаёқатли барча фуқароларнинг давлат ҳокимияти органларига сайловларда, албатта, қатнашишини талаб этувчи юридик мажбурият. Плюрал В. — айрим мамлакатларда сайловчиларнинг муайян тоифалари сайловларда 2 ёки ундан ортиқ овозга эга бўлишини тақозо этадиган тартиб. Сайлов В.и — парламент, президент, муниципалитетга сайловлар бўйича якуний натижалар.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |