Voyaga yetmagan
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Вояга етмаган — (лот . импубес, пупиллус; инг, минор) — ЎзР ҳуқуқида 18 ёшга тўлмаган шахс. Ушбу тушунча ҳуқуқнинг турли соҳаларида 14 дан 18 ёшгача бўлган шахсларга нисбатан қўлланади. ЎзР МКнинг 77-м.сига мувофиқ, ишга қабул қилишга ўн олти ёшдан йўл қуйилади. Ўн беш ёшга тўлган шахслар ота — онасидан бирининг ёки улар ўрнини босувчи шахснинг ёзма равишдаги розилиги бн ишга қабул қилиниши мумкин. Ёшларни меҳнатга тайёрлаш мақсадида умумтаълим мактаблари, ҳунар — техника билим юртлари ва ўрта махсус ўқув юртларининг ўқувчиларини ўн тўрт ёшга тўлганларидан кейин ота — онасидан бирининг ёки улар ўрнини босувчи шахснинг розилиги бн болаларнинг соғлигига ва камол топишига зиён етказмайдиган ва таълим олиш жараёнини бузмайдиган энгил ишларни ўқишдан бўш вақтларида бажариш учун ишга қабул қилишга йўл қуйилади. Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларни ишга қабул қилиш ЎзР МКнинг 241 — м.сида назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда амалга оширилади. Меҳнат қонунчилигида Вояга етмаганлар вояга этганларга нисбатан қонун ҳужжатларида ўрнатилган имтиёзлардан фойдаланадилар. Фуқаролик ҳуқуқи ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган Вояга етмаганларни ва ўн тўрт ёшга тўлмаган Вояга етмаганларни ажратади. Улар тўла муомала лаёқатига эга эмас. Эмансипация қилинган 16 ёшга тўлган Вояга етмаган шахс тўла муомалага лаёқатли ҳисобланади.
ЎзР ЖКнинг 17 — м.сига асосан, жиноят содир этгунга қадар ўн олти ёшга тўлган, ақли расо жисмоний шахслар жавобгарликка тортиладилар. Жиноят содир этгунга қадар ўн уч ёшга тўлган шахслар жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдирганликлари (ЎзР ЖК 97 — м.сининг иккинчи қисми) учунгина жавобгарликка тортиладилар . Жиноят содир этгунга қадар ўн тўрт ёшга тўлган шахслар ЎзР ЖК 97 — м.сининг биринчи қисми , 98 , 104 106 , 118 , 119 , 137 , 164-166 , 169 — м.лари , 173 — м.сининг иккинчи ва учинчи қисмлари , 220 , 222 , 247 , 252 , 263 , 267 , 271 — м.лари , 277 — м.сининг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган жиноятлар учун жавобгарликка тортиладилар. ЎзР ЖКнинг 122 , 123 , 127 , 144 , 146 , 193-195 , 205-210 , 225 , 226 , 230-232 , 234 , 235 , 279-302 — м.ларида назарда тутилган жиноятлар учун жиноят содир этгунга қадар ўн саккиз ёшга тўлган шахслар жавобгарликка тортиладилар. Ўн саккиз ёшга тўлгунга қадар жиноят содир этган шахслар умумий қоидаларга мувофиқ ва ЎзР ЖКнинг умумий қисми олтинчи бўлимида назарда тутилган хусусиятлар хисобга олинган холда жавобгарликка тортиладилар[1].
Манбалар
- ↑ Ўзбекистон Юридик энсиклопедияси