Возеҳ (тахаллуси; асл исми Қори Раҳматулло Бин Ашур Муҳаммад) (1817/18-1893/94, Бухоро) - ўзбек шоири, адабиёцҳунос, хаттот, географ. Бухоро мадрасаларидан бирида ўқиган (1844-йилгача). 1853—56-йилларда Кармана ҳокими хизматида бўлди. Сарой муҳити билан келишолмай, Бухорога қайтади ва умрининг охиригача фақирона ҳаёт кечиради. В. ўзбек, тожик ва араб тилларида, турли жанрларда ижод қилган. Шеърлари турли баёз ва мажмуаларда учрайди, девон тузмаган. "Ақоид уннисо" ("Аёллар учун қоидалар") рисоласи, "Савониҳ ул-масолик ва фаросих улмамолик" ("Йўлларнинг қулайликлари ва мамлакатларнинг масофалари") ва б. асарлари ўша даврдаги адабий-бадиий, ижтимоий-сиёсий муҳитга оид, шунингдек география ва этнография бўйича маълумотларга бой. "Кони лаззат ва хони неъмат" ("Лаззат манбаи ва неъмат дастурхони") асари Туркистонда расм бўлган турли нонлар ва ширинликларнинг инсон саломатлигига фойдали хусусиятлари ҳақида. 18— ХИХ аср нинг 1-ярмидаги адабий муҳитни ўрганишда қимматли манба ҳисобланган "Туҳфат ул-аҳбоб фи тазкират ул-ашоб" ("Суҳбатдошлар таржимаи ҳолидан дўстларга туҳфа", 1871) тазкирасида Қўқон ва Бухоро хонлигида яшаган шоир ва давлат арбоблари ҳақида маълумотлар, уларнинг асарларидан намуналар келтирилган. Асар 29 бобдан иборат, ҳар бир боб шоирлар тахаллусининг араб алифбосидаги тартиби асосида тузилган. В. асарларининг қўлёзма нусхалари Ўзбекистон ФА Қўлёзмалар (инв. №75) ҳамда Шарқшунослик (№50/11, 60, 2336/1, 2304/1, 1470, 854/1, 852/1) интларида сақланади.

Возеҳ

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил