Возрождение – яна бир номи Уйғониш ороли[1] Орол денгизининг марказий қисмидаги орол. Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида. 1961-йилга қадар майдони 216 км² бўлган. Бу орол Орол-7 ёки Кантубек биокимёвий полигони жойлашгани билан машҳур. Энг баланд жойи 56 м. Ер юзаси текислик бўлиб, қум ва қумоқлардан таркиб топтан. Дўиг қумлар учрайди. Доимий оқар сув йўқ, дарахт ўсмайди. Чўл ва чала чўл ўсимликларидан юлғун, шўра, оқбош, қўшбарг, янтоқ кабилар қумли, ўтлоқи-тақир ва шўрхок ерларда тарқалган. 1961-йилдан Орол денгизи сатҳининг муттасил пасайиб бориши натижасида Уйғониш оролининг майдони айниқса шимоли-ғарб ва жануби-ғарб томон кенгайди. Янги вужудга келган қуруқлик асосан қумликдан иборат бўлиб, ниҳоятда шўр. Бу ерда сийрак ҳолда бир йиллик шўралар (қора шўра ва қизил шўра), гоҳо юлғун ва қорабароқ учрайди. Возрождениеда аҳоли яшамайди.

Возрождение
География
Майдони км2
Денгиз сатҳидан баландлиги м.
Ма'мурият
Демография
Қо'шимча ма'лумот

Уйғониш оролида Орол-7 ёки Кантубек шаҳри жойлашган бўл, биологик қуроллар учун лабаратория жойлашган.

2008-йилда яриморолнинг Ўзбекистон қисмида геологик қидирув ишлари (нефт ва газ конларини қидириш) амалга оширилди. Пудратчи „ПетроАллианcе“ компанияси, буюртмачи Ўзбекистон ҳукумати ҳисобланади.

Орол денгизи саёзлашиб, оролнинг ҳажми катталашиб бормоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистон томонидаги Возрождение ороли 2001-йилда саёз сув орқали материк билан боғланган ва уни аллақачон ярим орол деб аташ мумкин эди. Қурғоқчил йилларда (масалан, 2014-йил) Шарқий Орол бутунлай қуриган, шунга мос равишда Уйғониш даврининг шарқий чегараси харитадан бутунлай ўчирилган ва собиқ орол Оролқум таркибига кирган.

Географияси

Возрождение бир пайтлар кичик орол бўлган. ХИХ асрда унинг майдони атиги 200 квадрат километрдан иборат эди[2]. Бироқ, 1960-йилларда Совет Иттифоқи қишлоқ хўжалиги лойиҳалари учун Орол денгизига қуйилувчи дарёларни тўсиб қўйгани сабабли Орол денгизи қурий бошлайди ва орол катталаша боради[3]. Орол денгизининг қисқариши вақт ўтиши билан тезлашди. Натижада қисқа вақт ичида Возрождение дунёдаги иккинчи энг катта чучук сув оролига айланди. 2001-йилда майдони 2300 км² ни ташкил этди[4]. Жанубий Орол денгизи қуриб қолгандан кейин ҳудуд ярим оролга айланиб, орол қуруқликка қўшилди[5]. 2008-йилда Жануби-Шарқий Орол денгизи бутунлай қуригач, 2014-йилга келиб Возрождение Оролқум чўлидаги ернинг бир қисмига айланди.

Возрождение ороли хронологияси

Тарихи

Возрождение ороли қўшни ороллар сингари ХВИ аср охири – ХВИИ аср бошларида Орол денгизи сатҳи пасайиб кетганидан кейин пайдо бўлган. Орол 1848-йилда лейтенант Алексей Бутаков экспедицияси томонидан кашф этилган ва „Шоҳ Николай И номидаги орол“ деб номланган[6][7]. Орол яқин атрофида Константин ва Наследник ороллари жойлашган. Бутун архипелаг Шоҳ ороллари деб аталган[8].

Совет даврида орол номи Возрождение ороли номига ўзгартирилган[7].

Орол балиқ овлаш ва ов қилиш учун идеал бўлган. Сайғоқларнинг (дашт антилопалари) катта подалари бута билан қопланган 216 км² майдонда ўтлашган ва иккита бухтасида балиқ ва сув қушлари билан бўлган.

Бу ер роппа-роса юз йил давомида, 1948-йилнинг охиригача, ҳарбий биокимёвий синов майдончаси қурилиши муносабати билан тинч аҳоли оролдан қувиб чиқарилгунга қадар яхши жой бўлганди. Шунда бери орол овчилари ва балиқчилар учун кириш имконсиз бўлиб қолган жойга айланди[7].

1924—1926-йилларда Возрождение оролида минтақавий махсус фойдаланишга мўлжалланган изолятор жойлашган. Аҳоли бир неча оилага қисқараверган. 1948-йил охирида оролда жойлашган балиқ заводи ёпилади ва унинг ўрнига ҳарбий қисм ташкил қилинади[7].

1960-йилларнинг бошларида майдони 216 км² бўлган орол дастлаб Орол денгизи сатҳининг пасайиши билан кескин кўтарилиб, ярим оролга айланади, 2009-йилда орол материк билан тўлиқ бирлашган[7].

Ҳозирнинг пайтда Возрождениега яқин жойда, Шағала массивида қудуқлар қазилиб яшил оазис барпо қилинмоқда[9].

Биокимёвий синов майдончаси

1942-йилдан 1992-йилгача оролда „Бархан“ номли ҳарбий биокимёвий синов майдончаси фаолият олиб борган. Расмий номи: 52-дала тадқиқот лабораторияси (ПНИЛ-52). Оролда биокимёвий полигон қуриш режаси 1930-йилларда пайдо бўлган, лекин Иккинчи жаҳон уруши буни тезлаштирган. Фашистлар қўлига тушишидан қўрққан Советлар Твер вилояти Серогар кўлидаги Городомл оролида жойлашган биологик лабараторияни аввал Саратов вилоятига, кейинчалик Уйғониш оролига шошилинч кўчирилган. Шошилинч кўчириш сабаб орол ҳали инсонлари яшаши учун тўлиқ тайёр бўлмаган. 1954-йилдан аҳоли (ҳарбийлар, ҳодимлар ва уларнинг оила аъзолари) учун бинолар қурилишни бошлаган. 1949-йил охирига келиб, оролда ҳарбий транспорт самолётларини қабул қилиш имконини берувчи учиш-қўниш йўлаги қурилди. Ундан бир неча километр нарида Кантубек қишлоғи бўлиб, у икки-уч қаватли казармалар ва ҳарбий хизматчиларнинг оилалари учун турар-жой биноларидан иборат эди. Штаб биноси қишлоқ марказида жойлашган эди. Четда махсус ҳарбий ва автомобил техникаси парклари ҳам мавжуд бўлган. Қишлоқдан бир неча километр узоқликда лаборатория биноси қурилган. Атрофда бир нечта казарма типидаги бинолар мавжуд. Яқин атрофда полигон ва яна бир кучли электр стансияси бўлган[10].

Микробиологик (бактериологик) қуроллар оролда эллик йил давомида экспериментал ҳайвонларда (итлар, маймунлар, каламушлар, отлар, қўйлар) синовдан ўтказилган. Биологик текшириш учун дори наъмуналари оролга СССРнинг барча ҳарбий биокимёвий лабораторияларидан (Степногорск, Киров, Свердловск-19, Омутнинск, Загорск, Оболенск) етказиб берилган.

Географик жиҳатдан Бархон полигони оролнинг Ўзбекистон қисмида (Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ вилояти) жойлашган бўлса-да, аслида унинг фаолияти Қозоғистон томонидан амалга оширилган. Қизилўрда вилоятининг Аралск шаҳрида, Орол денгизи темир йўл вокзали ёнида Аралск-5 („Урал“) номли ҳарбий шаҳарча мавжуд бўлиб, у ерда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилалари учун турар-жой биноларидан ташқари, полигонга техник хизмат кўрсатиш полки (25484-ҳарбий қисм) жойлашган. Полк таркибига мотор баталёни, Аралск-5 шаҳарчасининг хавфсизлик ва эксплуатация компанияси киради.

1971-йилда оролда тасодифий бориола вируси (чечак қўзғатувчиси) 10 кишига юққан, улардан учтаси вафот этган[11].

Қайта қуриш сиёсати бошланганидан кейин шаҳардан хабар топган АҚШ СССРни „Биологик қуроллар тўғрисидаги конвенсия“ни бузишда, Куйдирги касаллиги қўзғатувчиларинк ишлаб чиқишда айблайди. 1988-йилда „Тҳе Неw Ёрк Тимес“ газетасининг ёзишича, СССРда тўпланган тонналаб куйдиргини йирик халқаро жанжалнинг олдини олиш учун йўқ қилиш керак эди.

1990-йилларда орол хавфи ҳақидаги сўз совет дефектаторлари, жумладан, Совет Иттифоқининг биоқуроллар дастурининг собиқ раҳбари Кен Алибек томонидан тарқалди. Олинган ҳужжатларга кўра, куйдирги споралари ва бубонли вабо таёқчалари қуролга айлантирилган ва мажмуада сақланган. Олим ва мажмуа ходимлари истиқомат қилган оролдаги асосий шаҳар Кантубек деб аталган. У ижтимоий клуб, стадион, бир нечта мактаб ва дўконлардан иборат оддий инфратузилмани ўз ичига олган[1]. Ноёб „Бархан“ аэродроми Кантубек яқинида жойлашган эди. Бу Совет Иттифоқидаги тўртта учиш-қўниш йўлаги бўлган ягона аэродром эди. Оролда об-ҳаво тез-тез ўзгариб турарди. Шунинг учун самолётлар ўша пайтдаги об-ҳаво ва шамол йўналишига қараб тўртта учиш-қўниш йўлагидан бирига қўнган[1].

Совет ҳарбий ҳокимияти 1991-йил ноябр ойида СССР Мудофаа вазирлигининг Загорскдаги Вирусология марказида Аралск-7 тақдирини муҳокама қилиш учун йиғилиш ўтказди. Бу ерда оролда экспериментал ишларни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинди. 1992-йилда Россия президенти Борис Елцин полигонни ёпиш тўғрисида фармон чиқаради. Свердловск яқинидаги ҳарбий корхона мутахассислари алоҳида сир сақлаган ҳолда, куйдирги қўзғатувчисини зангламайдиган пўлатдан ясалган махсус идишларга солиб, оқартирувчи билан тўлдиришди. Кейин юк йигирма тўртта вагонга жойлаштирилади. Россия ва Қозоғистон ҳудудларидан ўтиб, Аралскга олиб борилган. 1992-йил октябр-ноябр ойларида ҳарбий контингент (ўз оилалари билан бирга) Россияга (Кировга) кўчирилади, биологик лаборатория демонтаж қилинади, ҳужжатлар ва жиҳозларнинг бир қисми олиб кетилади, қолганлари оролда қолдирилган[6].

Возрождение оролида яшовчи барча одамлар бир неча ҳафта ичида эвакуация қилинади; фуқаролик ва ҳарбий инфратузилма тарк этилди, Кантубек эса шарпа шаҳарга айланди[12]. Биологик қуролларни сақлайдиган кўплаб контейнерлар тўғри сақланмаган ёки йўқ қилинмаган. Сўнгги ўн йил ичида бу идишларнинг ичидаги кўплаб суюқликлар сизиб чиққан.

1995-йилда Қозоғистон ва Ўзбекистон давлатлари таклифига биноан АҚШдан олимлар ва ҳарбийлар Кантубек шаҳрига ташриф буюради. Кучли дезинфексиялашга қарамай улар куйдирги касалини қўзғатувчи Баcиллус антҳраcис бациллалари бутунлай ўлмагани, ҳали ҳам хавфли экани тўғрисида хулоса беради[13].

2002-йилда оролга яна бир гуруҳ Пентагон мутахассислари[14], шунингдек, кўплаб илмий экспедициялар ташриф буюришган. Ўзбекистон кўмагида Америка Қўшма Штатлари томонидан ташкил этилган ва молиялаштирилган лойиҳа орқали ўнта куйдирги кўмилган жой зарарсизлантирилган[15].

Галерея

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Бактериологик лаборатория ва кимёвий полигон. Оролдаги арвоҳ-шаҳар - Кантубек ёхуд Орол-7“.
  2. ↑ „Аральск-7 — закрытый город-призрак, где испытывали биологическое оружие“. БИГПИCТУРЕ.РУ. Қаралди: 2015-йил 13-декабр.
  3. ↑ Мичаэл Wинес.. „Гранд Совиэт Счеме фор Шаринг Wатер ин Cентрал Асиа Ис Фоундеринг“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2002-йил 9-декабр). Қаралди: 2012-йил 29-октябр.
  4. ↑ „Исландс оф тҳе Wорлд: Ларгест Лаке Исландс“. Wорлд Атлас. Қаралди: 2019-йил 3-июн.
  5. ↑ НАСА Висибле Эартҳ – „Ребиртҳ“ Исланд Жоинс тҳе Маинланд (Wайбаcк Мачине сайтида 2010-05-28 санасида архивланган)
  6. ↑ 6,0 6,1 „Покинутый советский остров-полигон, на котором захоронено биологическое оружие“.
  7. ↑ 7,0 7,1 7,2 7,3 7,4 „Аральское море“ (2018-йил 12-декабр). 2023-йил 31-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 28-октябр.
  8. ↑ Карта земел Оренбургского, Уралского и Башкирского казачих войск. Из Атласа землям иррегулярних войск 1858 года
  9. ↑ „Дунёдаги энг махфий ҳудудлардан бири — Орол денгизининг қоқ марказидаги Возрождение ороли қайта уйғонадими?“ (2019-йил 9-июн). Қаралди: 2023-йил 31-октябр.
  10. ↑ „Остров Возрождения: правда и домыслы об Аральском Полигоне“ (ру). 2018-йил 30-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 31-август.
  11. ↑ „ОП#09: Тҳе 1971 Смаллпох Эпидемиc ин Аралск, Казакҳстан, анд тҳе Совиэт Биологиcал Wарфаре Програм“ (эн-УС). Жамес Мартин Cентер фор Нонпролифератион Студиэс (2002-йил 4-июн). Қаралди: 2021-йил 18-май.
  12. ↑ „Аральск-7 — закрытый город-призрак, где испытывали биологическое оружие“. БИГПИCТУРЕ.РУ. Қаралди: 2015-йил 13-декабр.
  13. ↑ „Бактериологик лаборатория ва кимёвий полигон. Оролдаги арвоҳ-шаҳар - Кантубек ёхуд Орол-7“ (ўзбекча). кун.уз (2023-йил 18-июн). Қаралди: 31-октабр 2023-йил.
  14. ↑ Марк Синнот. „Как высушить море за полвека: трагическая история Арала“. Натионал Геограпҳиc (2015-йил 1-июн). 2015-йил 12-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 22-сентябр.
  15. ↑ Поwелл, Билл. „Аре Wе Сафе Ет? Фор алл тҳе wарнингс, тҳере ҳасн'т беэн анотҳер аттаcк. Бут тҳе ҳард wорк оф энҳанcинг ҳомеланд сеcуритй ҳас онлй жуст бегун. Ҳере'с wҳат wе неэд то до“. CНН (2002-йил 16-сентябр). 2007-йил 16-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 31-октябр.