Вужудиюн — ўрта аср Яқин ва Ўрта Шарқда кенг тарқалган фалсафий таълимот; пантеистик (қаранг Пантеизм) дунёқарашни ифодалайди. Унга кўра, Аллоҳ ва реал борлиқ бир бутун вужуд — мавжудотни ташкил этади. Аллоҳ ва борлиқни бир-бирисиз тасаввур этиб бўлмайди, улар сабаб-оқибат шаклида бир-бири билан узвий боғланган. В. таълимоти турли мутафаккирлар томонидан турли мазмунда талқин қилинган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил