Вячеслав Апасов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Вячеслав Борисович Апасов
Таваллуд санаси 14-ноябр 1959-йил
Таваллуд жойи Новосибирск РСФСР СССР
Амплуаси Ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Фаолиятини якунлаган
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1978 Авангард Барнаул
1980 СКА Новорсибирск 44 (15)
1981 Динамо Барнаул 12 (2)
1981—1984 Кузбас 127 (9)
1985 Темп Клуб Барнаул
1986 Динамо Барнаул 24 (6)
1987—1988 Металлург Новокузнецк 27 (1)
1988 Навбаҳор 18 (4)
1889—1993 Динамо Барнаул 61 (23)
1994 Пллимер Барнаул
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Вячеслав Борисович Апасов (1959-йил 14-ноябр, Новосибирск СССР) — совет ва рус футболчиси, футзал спорт турида ҳам фаолият олиб борган, фаолияти давомида ҳимоячи ва ҳужумчи позициясида тўп сурган.

Футболчилик фаолияти

Апасов Новорсибирск футболи тарбияланувчси ҳисобланади. Фаолияти давомида асосан Барнаул жамоаларида тўп сурган. Профессионал фаолиятини 1978-йилда „Авангард Барнаул“ жамоасида бошлаган. „Авангард Барнаул“ жамоаси ҳаваскор клуб бўлиб, асосан РСФСР чемпионатида иштирок этган. 1980-йилда СССР Иккинчи лигасида иштирок этувчи „СКА Новорсибирск“ жамоаси (баъзи манбаларда „Чкаловец“[1] номи билан қайд этилагн) сафига ўтди[2]. Кейинчалик СССР Биринчи Лигаси иштирокчиси Барнаулнинг „Динамо“ ва „Кузабас“ жамоалари сафида 1981—1984-йиллар оралиғида тўп сурди. 1988-йилги мавсумда Ўзбекистон ССР жамоаси, Наманганнинг „Навбаҳор“ клуби сафига ўтди ва бир мавсум давомида СССР Иккинчи лигасида шу жамоа сафида ўйнади. Навбаҳор жамоасидан сўнг собиқ жамоаси „Динамо Барнаул“ клуби сафига қайтди. Динамо жамоаси сафида илк бор янги ташкил этилган Россия биринчи лигасида 1992—1993-йилларда тўп сурди. Динамо жамоасидан сўнг маълум вақт ҳаваскор жамоаларда тўп сурди ва 1995-йилги мавсумда Назарованинг „Виктория“ клуби сафида Россия Иккинчи лигасида ўйнади. Вячеслав фаолиятини 1996—1997-йилги мавсум сўнгида, ҳаваскорлар жамоаси Барнаулнинг „Полимер“ клубида якунлади.

Футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг маълум вақт, 2003/04-йилги мавсумда у „Горизонт“ клуби таркибида Барнаулнинг футзал чемпионатида ўйнаган[3].

Манбалар

Ҳаволалар