Vyacheslav Skvortsov (iqtisodchi)
Вячеслав Николаевич Скворцов (1946-йил 18-август) — А. С. Пушкин номидаги Ленинград давлат университетининг биринчи ректори (1992-2016) ва президенти.
| Вячеслав Скворцов | |
|---|---|
![]() | |
| Таваллуди |
18-август 1946-йил Калининград, РСФСР, СССР |
| Фуқаролиги |
|
| Соҳаси | Иқтисод |
| Таълими | Самарқанд давлат университети |
Ҳаёти
1946-йил 18-августда Калининградда ҳарбий хизматчи оиласида туғилган[1].
1965-йилда ўрта мактабни тугатиб, Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университетининг чет тиллар факултетига ўқишга кирди.
1967-йилда Самарқанд шаҳридаги 44-сонли махсус шаҳар касб-ҳунар билим юртида ўқитувчи бўлиб ишлай бошлади.
1968-йилда Учқудуқ шаҳардаги 15-ўрта мактабга инглиз тили ўқитувчиси бўлиб ишга кирди.
1970—1972-йилларда СССР Қуролли Кучларида хизмат қилган.
1972-йилда Ўзбекистон комсомолининг Самарқанд шаҳар қўмитасида комсомол ташкилотлари бўлими мудири лавозимида иш бошлади.
1974-йилда Учқудуқ шаҳридаги 7-сонли ўрта мактаб директори лавозимида ишлади[2].
Ленинградга кўчиб ўтгач, у иккита умумтаълим мактаби директори, вилоят ўқитувчилар малакасини ошириш институти директори бўлиб ишлаган[3]. Афғонистон Республикасида маслаҳатчи бўлиб ишлаган.
1992-йилда педагогика фанлари номзоди илмий даражасига сазовор бўлган. В. Г. Онушкин ва В. И. Подобед илмий раҳбарлигида „Маъмурий ва иқтисодий усулларнинг ўзаро боғлиқлиги, минтақавий халқ таълими тизимини бошқаришни оптималлаштириш омили“ мавзусида диссертация ёқлаган.
2000-йилда „Узлуксиз таълим назариясининг ижтимоий-иқтисодий асослари“ диссертацияси учун унга иқтисод фанлари доктори илмий даражаси ва профессор илмий унвони берилди.
2021-йилда растратада айбланган ва қидирувга берилган собиқ ректор Черногорияда ҳибсга олинган ва Россияга экстрадиция қилинган.
Мукофотлари
- 1993-йилда „Россия Федерациясида хизмат кўрсатган мактаб ўқитувчиси“ фахрий унвони билан тақдирланган[4].
- 2001-йилда ИИ даражали "Ватанга хизматлари учун" ордени билан тақдирланган.
- 2007-йилда „Шон-шараф“ ордени билан тақдирланган.
Давлат ва жамоат ишларидаги фаолияти
1995—2000-йилларда Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думасининг иккинчи чақириқ депутати бўлган[5][6].
Манбалар
- ↑ „Вячеслав Скворцов на сайте Общественной палаты Ленинградской области“. 2016-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 23-сентябр.
- ↑ „Вячеслав Скворцов на сайте Общественной палаты Ленинградской области“. 2016-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 23-сентябр.
- ↑ „Вячеслав Скворцов на сайте НИИ социальных систем“ (деадлинк). 2016-йил 2-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 23-сентябр.
- ↑ Указ Президента РФ от 29.07.1993 № 1175 "О присвоэнии почетного звания „Заслуженний учител школи Российской Федерации“ работникам образования Ленинградской области"
- ↑ Экс-ректора Ленинградского университета им. Пушкина Скворцова доставили на Алтай // ТАСС
- ↑ Ученый не задержался в Черногории // Коммерсант
