Вячеслав Динович Цой (1948-йил 11-январ, Тошкент вилояти – 1995-йил 28-июл, Санкт-Петербург) – жарроҳ, киноактёр, яккакураш (дзюдо) бўйича спорт устаси. Халқаро жанг санъатлари академиясининг асосчиси. Тиббиёт фанлари номзоди. Қўшиқчи Алена Иванцова билан турмуш қурган.

Вячеслав Цой
Таваллуди 11-январ 1948-йил
Вафоти 28-июл 1995-йил(1995-07-28)
(47 ёшда)
Санкт-Петербург, Россия
Фуқаролиги СССР, Россия
Касби актёр, спортчи, шифокор

Ҳаёти

Вячеслав Цой 1948-йил 11-январда Ўзбекистон ССР, Тошкент вилоятида туғилган.

Цой 1965-йилда Ленинградга кўчиб ўтган ва у ерда 1-тиббиёт институтини тугатган. У шаҳар касалхонасида, Грипп институтида жарроҳ бўлиб ишлаган ҳамда индивидуал тарзда шарқ табобати, жумладан, акупунктур билан шуғулланган.

Цой карате бўйича СССР чемпиони ҳисобланади. Карате бўйича Ленинграднинг 3 карра чемпиони. 1990-йилдан буён мамлакатда таэквондодан дарс берган ва хапкидони ривожлантирган. У хапкидода 6-дан, таэквондода 5-дан, каратеда 4-дан белбоғлари соҳиби бўлган эди. Цой Россиянинг Хапкидо федерацияси, Шарқ яккакурашлари, тиббиёти маркази ҳамда Санкт-Петербургдаги корейс маданият марказининг президенти лавозимларида ишлаган.

Вячеслав Цой филмларда ҳам маҳорат билан рол ўйнаган[1].

Красногвардейский туманидаги 141-мактаб (ҳозирги ГБОУ 141-сонли ўрта мактаб) негизида Жанг санъати академиясига асос солган.

Цой 1995-йил 28-июлда Санкт-Петербургда узоқ масофадан еттита ўқ билан отиб ўлдирилган[2]. У Санкт-Петербургдаги Богословское қабристонига дафн қилинган.

Хотираси

Санкт-Петербургда жойлашган Корейс жанг санъатлари маркази унинг номи билан аталади[3].

Филмлари

1988-йил – Чатеау д’Иф асири – Ли

1988-йил – „Вундерланд“ операцияси) – Мидзуки

1989-йил – У

1989-йил – Мусиқий ўйин – Вячеслав Цой

1989-йил – Искусство жит в Одессе – Китаэц

1993-йил – Аляска боласи – Жим

Аслида Виктор Цой ўйнаган „У“ филмининг афишасида Вячеслав Цой актёрлар орасида янглишиб тилга олинган.

Манбалар

  1. ↑ Цой Вячеслав Динович
  2. ↑ „Дедушкини писма“. 2014-йил 26-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 31-октябр.
  3. ↑ „Центр корейских боэвих искусств имени Вячеслава Цоя“. 2015-йил 9-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 31-октябр.