Вюрцит (франсуз кимёгари Ш. Вюрц номидан) — минерал. Кимёвий формуласи Р—ЗнС. Сфалеритнинг полиморф тури. Гексагонал сингонияли. Толасимон, варақсимон, елпиғичсимон, колломорф кристаллар. Ранги сариқ, қўнғир. Ялтироқлиги шишасимон, олмоссимон. Қаттикдиги 3,5—4. С. оғ. 4—4,5. Гидротермал ертомирларда ҳосил бўлади. Табиатда кам учрайди. Ўзбекистонда В. Новгарзон (Қурама тизмаси)даги қалай ва Учқулоч (Ўзбекистон ғарби)даги полиметалл конларида топилган. В. Қозоғистонда (Қизилеспе), Қирғизистонда (Каравон), АҚШда (ГринРивер) маълум. Рух олинадиган руда.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил