Wаҳида Амири (талаффузи: Воҳида Амирий, 1990-йил, Кобул, Афғонистон) — афғон кутубхоначиси ва аёллар ҳуқуқлари ҳаракати фаоли. Амири Толибонга қарши доимий норозилик билдириши ва Толибоннинг аёллар таълими ҳамда меҳнатига қўйган тақиқи учун ББCнинг 2021-йилги „100 аёл“ рўйхатига киритилган[1].

Wаҳида Амири
талаффузи: Воҳида Амирий
Таваллуди 1990-йил
Фуқаролиги Afgʻoniston bayrogʻi Афғонистон
Касби кутубхоначи, аёллар ҳуқуқлари ҳаракати фаоли.

Таржимайи ҳоли

Амири 1990-йилда Кобулда туғилган ва 1996-йилда Толибон ҳокимият тепасига келишидан олдин мактабга борган[2]. Толибоннинг қизлар учун мактабларни ёпиш ҳақидаги буйруғи туфайли Амирининг таълими тўхтаб қолади[3]. Амирнинг кўплаб қариндошлари Афғонистон шимолидаги Панжшерга қочиб кетишган, аммо отаси қолишга қарор қилган. Онаси вафотидан кейин отаси яна уйланган ва оиласи Покистонга кўчиб ўтишган[2]. Амиридан оиласида овқат пишириш ва кундалик тозалаш ишларини бажарган. 15 ёшга тўлганида, Толибон ҳокимиятни қўлдан бой беради[4]. Оила Кобулга қайтиб келади, шаҳарда қизлар учун таълим ва аёллар учун эса ишлаш имконияти пайдо бўлади[5]. Бироқ Амирининг ҳаёти аввалгидек давом этади: энди ўзи учун таълим олиш имконияти ўрнига оиласи учун овқат пишириши ва кундалик тозалаши ишларини бажариши шарт бўлган. Кобулга қайтганидан беш йил ўтгач, амакиваччаси Амирига мактабга ўқишга киришга ёрдам беради[2]. Мактабну тугатгандан сўнг Амири ҳуқуқни ўрганиш учун Дуня университетига ўқишга киради. Амири Виргиниа Wоолфнинг „Шахсий хона“ асарини ўқиб, ёзувчининг мухлисига айланади[2]. Университетни тугатгандан сўнг, Амири кичик кутубхона очиб, кутубхонада „сабзи чойи“ (кардамон қўшилган анъанавий афғон кўк чойи) устида феминизм ҳақида мунозаралар олиб борган[2]. 2021-йил 15-августда Толибон ҳокимиятга қайтиб келиши билан дарҳол аёллар эркинлигини чеклашни бошлайди[6]. Бир куни Амири ишга келиб, эшик қулфланганини ва кутубхонаси ёпиқлигини кўради. Кейинчалик Амири „Афғонистон курашаётган аёлларининг спонтан ҳаракати“ (инглизча: „Спонтанеоус Мовемент оф Фигҳтинг Wомен оф Афгҳанистан“)га қўшилиб, унинг доирасида аёлларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқини ҳимоя қилган, бошқа аёллар билан бирга кўчалардаги намойишларда чиқа бошлаган[7]. Уларни кўздан ёш оқизувчи газ, осмонга қарата ўқ узиш ва ҳатто калтаклаш билан кутиб олишган[2]. Шунга қарамай, Амири намойишни давом эттирган. Кўплаб намойишчилар ҳибсга олинганидан сўнг, Амири толиблардан яшириниш учун хавфсиз жойга кўчиб ўтади[2][8]. Аммо 2022-йил феврал ойида Амири ва яна бир қанча аёллар ҳибсга олиниб, ички ишлар вазирлигига олиб кетилган, у ерда 18 кун ушлаб турилган[8]. Ўша ерда Амири видеоалоқа орқали ўзининг ва унга ёрдам берган одамнинг исмини айтиши керак бўлган. Унга хориждаги афғонлар Амирини норозилик намойишига чақиришганини айтиш буюрилган. Бу баёнот намойишчи аёлларнинг намойишга Афғонистондан эвакуация қилиниши ва машҳур бўлиши учун чиққандек таассурот қолдиради. Амири Афғонистоннинг йирик янгиликлар канали Толо Неwсда эфирга узатилган бу баёнот унинг ўзига катта зарар етказганини тан олади[2]. Амири ва бошқа аёллар охир-оқибат қўйиб юборилиб, уларга бошқа норозилик намойишларида иштирок этмаслик буюрилади[2][8]. Толибон кежакда уларнинг ҳокимиятига қарши чиқмаслигини таъминлаш учун Амири оиласининг уй ҳужжатларини олиб қўйишади[8]. Натижада Амири оиласининг қистови билан Афғонистонни тарк этиб, Покистонда яшашга мажбур бўлган. 2023-йил сентябр ойида Афғонистонда аёлларга нисбатан қилинаётган муносабатга норозилик сифатида ўн кунлик очлик эълон қилган аёллар гуруҳига қўшилади. Ушбу норозликда Тамана Заряб Паряни ва Наера Коҳистани каби фаоллар ҳам қатнашган[9].

Манбалар

  1. ↑ „ББC 100 Wомен 2021: Wҳо ис он тҳе лист тҳис еар?“ (инглизча). ББC Неwс (2021-йил 7-декабр). 2026-йил 9-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 9-март.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 2,6 2,7 2,8 „Тҳе либрариан wҳо дефиэд тҳе Талибан“ (инглизча). ББC Неwс (2022-йил 11-август). 2026-йил 9-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 9-март.
  3. ↑ „Оне Еар Он, тҳе Талибан Стилл Аттаcкинг Гирлс’ Ригҳт то Эдуcатион“ (инглизча). Ҳуман Ригҳц Wатч (2023-йил 24-март). 2026-йил 9-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 9-март.
  4. ↑ „Ҳоw тҳе Талибан ҳас чангед Афгҳанистан, а еар афтер такинг поwер“ (инглизча). ПБС НеwсҲоур (2022-йил 30-август). 2026-йил 9-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 9-март.
  5. ↑ Элаине Унтерҳалтер. „Тҳе ҳисторй оф сеcрет эдуcатион фор гирлс ин Афгҳанистан – анд иц усе ас а политиcал сймбол“ (инглизча). Тҳе Cонверсатион (2022-йил 23-август). 2026-йил 9-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 9-март.
  6. ↑ „Реаффирминг оур cоммитмент то тҳе браве wомен оф Афгҳанистан“ (инглизча). Амнестй Интернатионал (2023-йил 7-март). 2026-йил 9-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 9-март.
  7. ↑ „Ос диáриос сеcретос де мулҳерес афегãс апóс чегада до Талебã ао подер“ (португалча). Éпоcа Негócиос (2026-йил 9-март). Қаралди: 2026-йил 9-март.
  8. ↑ 8,0 8,1 8,2 8,3 „Wомен, Протест анд Поwер- Cонфронтинг тҳе Талибан“ (инглизча). Амнестй Интернатионал (2023-йил 7-март). 2026-йил 9-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 9-март.
  9. ↑ „Фемена Стандс ин Солидаритй wитҳ Браве Wомен оф Афгҳанистан Демандинг Жустиcе анд Аccоунтабилитй - Фемена, Ригҳц Пеаcе Инcлусион“ (инглизча) (2023-йил 13-сентябр). 2026-йил 9-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 9-март.