„Wалкинг Аwай“ (таржимаси „Ташлаб кетяпман“) — инглиз қўшиқчиси Cраиг Давид ижро этган қўшиқ. Уни Давид Марк Ҳилл билан ҳамкорликда ёзган. Қўшиқ 2000-йилнинг 20-ноябрида Давиднинг „Борн то До Ит“ номли илк студиявий албомидаги учинчи сингл ўлароқ чиқарилган[1]. Қўшиқ Буюк Британия хит парадида учинчи, Янги Зеландия хит-парадида эса биринчи поғонага кўтарилди. Янги Зеландия овоз ёзиш саноати ассоциацияси (инглизча: Реcординг Индустрй Ассоcиатион оф Неw Зеаланд) маълумотларига кўра, „Wалкинг Аwай“ 2001-йил мамлакатдаги энг муваффақиятли қўшиқ бўлган[2].

„Wалкинг Аwай“
Cраиг Давид сингли
Борн то До Ит албомидан
Чиқарилган санаси 2000-йил 20-ноябр (2000-11-20)
Жанр Р&Б
Давомийлиги
  • 3:24 (оригинал версия)
  • 3:31 (янги версия)
Лейбл
Қўшиқ муаллиф(лар)и
Продюсер(лар) Марк Ҳилл
Cраиг Давид хронологияси
„7 Дайс“
(2000)
„Wалкинг Аwай“
(2000)
„Рендезвоус“
(2001)
Клипи
„Wалкинг Аwай“ ЁуТубеда

2008-йил Давиднинг энг яхши хитлари тўпланган „Греатест Ҳиц“ терма албоми учун „Wалкинг Аwай“ қўшиғининг янги версияси ёзилган. Мазкур версия бир неча тилда куйланган: Давид Лйннша билан франсуз тилида, Нек билан италян тилида, Áлех Убаго билан эса испан тилида куйлаган. Монросе немис гуруҳи эса янги версияда қўшиқни немис тилида эмас, балки Давид билан бир қаторда инглиз тилида куйлаган.

Клипи

Қўшиқ учун уч хил клип суратга олинган. Европа учун ҳозирланган видео Давид қиз дўсти билан машинасида жанжаллашаётганидан бошланади. Давид радиони ёқади ва қўшиқ бошланади. Орадан кўп ўтмай Давид машинадан тушади. Видео давомида манзара тинмай ўзгариб туради. Мазкур версияга Мах & Даниа режиссорлик қилган.

АҚШ учун олинган клип эса акапелла билан бошланади. Видеода Давид ҳаётидаги муаммоларни, жумладан, сув босган квартираси, машинасида чиққан ёнғин, поезд стансиясидаги электр токи муаммолари ҳамда торнадони „ташлаб кетаётгани“ акс этган.

Қўшиқнинг 2008-йил ёзилган турли тиллардаги янги версияси учун оқ-қора клиплар олинган.

Манбалар

  1. ↑ „Дестинй Гет ин Давид'с Wай“. НМЕ (20-ноябр 2000-йил). Қаралди: 7-июн 2021-йил.
  2. ↑ „Энд оф Еар Чарц 2001“. Реcордед Мусиc НЗ. 2019-йил 7-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-феврал 2020-йил.

Ҳаволалар