WАЛКМАН — 1979-йилдан бери Япониянинг Сонй технологик корпорацияси томонидан ишлаб чиқарилган ва сотилаётган прототив аудио плеерлар бренди ҳисобланади. Сонй WАЛКМАН[1][2] ва унинг машҳурлиги WАЛКМАНни ҳар қандай ишлаб чиқарувчи ёки бренднинг шахсий стереотиплари учун норасмий атамага айлантирди[3]. Яъни WАЛКМАНдан кийин ишланган барча прототив плеерлар истеъмолчилар томонидан WАЛКМАН дея аташ даражасига келади. Бу эса брендни электроника бозорининг инқилобий маҳсулоти бўлганидан далолат беради. 2010-йилга келиб WАЛКМАН бренди маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши тўхтатилганда, Сонй 200 миллионга яқин кассетали WАЛКМАНларни ишлаб чиқаришгача эришган[4].

Wалкман
Тури

1979-йилда Япония ишлаб чиқарилган

Портатив медиа плеери

WАЛКМАН бренди кейинчалик ДАТ плеерлар, МиниДисc плеерлар ва магнитофонлар, СД плеерлар (дастлаб Дисcман кейин эса СД WАЛКМАН номига ўзгартирилган), транзисторли радиолар, мобил телефонлар ва рақамли аудио ва медиа плеерлар[5][6] каби кўпгина Сонй прототив аудио қурилмаларига хизмат кўрсатиш учун кенгайтирилади. 2011-йилдан бошлаб WАЛКМАН бренди фақат рақамли плеерларни ишлаб чиқаришдан иборат бўлиб қолади.

Ривожланиш тарихи

1979-йилда ишланган дастлабки Сонй WАЛКМАН ТПС-Л2

1960-йилларнинг охирида олдиндан ёзиб олинган ихчам кассеталарнинг ишлаб чиқарилиши мусиқани прототип қурилмалардан ташқари автомобил салонларида ҳам тинглаш имконини берган бўлсада ўша пайтларда классик грамофон пластиналари уйда мусиқа тинглаш учун энг оммабоплигини сақлаб қолган.

Сонй асосчиларидан бири Масару Ибука хиёбондаги сайрларидан бирида мусиқа тинглаш учун Сонй компаниясининг катта ҳажмли ТC-Д5 кассетали магнитофонини кўтариб олган эди ва бу жуда ноқулай эканлигини фаҳмлаб мусиқа ихлосмандларига мусиқани чўнтакда олиб юрадиган ихчам қурилма кераклиги ҳамда бундай маҳсулот яратиш ғояси пайдо бўлади. Эртаси куни дарҳол У ўзининг ижрочи ўринбосари Норио Оҳгага мусиқа тинглаш учун оптималлаштирилган ихчам ва чўнтак боп фақат ижро этиш учун мўлжалланган плеер версияни ишлаб чиқишни буюради.

Металл корпусли кўк-кумуш рангли WАЛКМАН ТПС-Л2, дунёдаги биринчи арзон шахсий стерео сифатида 1979-йил 1-июлда Японияда сотувга чиқади ва тахминан 33 000 ¥ Япон ени (ёки 150 доллар) дан сотила бошланади[7]. Компания дастлаб WАЛКМАН ТПС-Л2 ни ойига тахминан 5000 дона сотишини тахмин қилган бўлсада, дастлабки икки ой ичида 30 000 донадан ортиқ сотилган.

1981- йилдан 2000- йилгача классик WАЛКМАН логотипи

Аста секин Сонй WАЛКМАН хориж бозорларига чиқа бошлагач бир қатор халқаро нашрларда WАЛКМАН ҳақида мақолалар чоп эта бошланди. Бир қатор хориждаги савдо компаниялари эса WАЛКМАН номига эътироз билдирганлиги сабабли, у хорижда бир нечта бошқа номлар остида сотилган, жумладан: АҚШда „Соунд-абоут“, Австралия ва Швецияда „Фреэстйле“ ва Буюк Британияда „Стоwаwай“[8][9]. 1980-йилларнинг бошларига келиб эса WАЛКМАН бутун дунёдаги мусиқа шинавандаларининг қўлигача йитиб боради ва Сонй бу номни бутун дунё бўйлаб ишлата бошлайди. Биринчи ишлаб чиқарилган ТПС-Л2 АҚШда 1980-йил июн ойидан сотувга чиқарилган.

1984-йилдан 1991-йилгача бўлган учта WАЛКМАН қурилмалари

1981-йилда Сонй иккинчи WАЛКМАН модели WМ-2 ни кенг оммага тақдим қилади, у юмшоқ тугмалар туфайли ТПС-Л2 билан солиштирганда сезиларли даражада кичикроқ ва қулайроқ эди. Сонй 1980-йилларда ишлаб чиқарилган баъзи транзисторли радиоларни ҳам WАЛКМАН бренди остида ишлаб чиқара бошлайди[10]. 1982-йилда WМ-Ф1 моделидан бошлаб баъзи WАЛКМАН кассетали моделларига ҳам радио қўшилади[11]. Шовқинни камайтириш тизимига эга биринчи модел эса 1982-йилда ишлаб чиқарилган[12]. Биринчи кичик ўлчамли ва нисбатан ихчамроқ кассетали ҳамда телескопик корпусли WМ-20 модели 1983-йилда кенг оммага тақдим этилади. Бу модел WАЛКМАН қурилмаларини сумка ёки чўнтакда олиб юришни янада осонлаштиради[13]. Мусиқаларни автоматик орқага қайтариш хусусиятига эга биринчи модел эса 1984-йилга келиб ишлаб чиқарилади[14].

1985-йил октябр ойида WМ-101 модели биринчи бўлиб „гум стиcк“ я"ни қайта зарядланувчи батарея билан ишлаб чиқарилади[13]. 1986-йилда Сонй масофадан бошқариш пулти ва қуёш батареяси билан жиҳозланган биринчи моделн WМ-Ф107 ни кенг оммага тақдим этади.

WАЛКМАН Ишлаб чиқарила бошлагандан кийин ўн йил ичида Сонй АҚШда 50 % ва Японияда 46 % бозор улушини эгаллайди[15].

1989-йилда Японияда WАЛКМАН брендининг 10 йиллик юбилейга бағишлаб иккита чекланган протатив WМ-701С/Т модули ишлаб чиқилган бўлиб, у латундан ясалган ва кумуш билан қопланган эди[16]. 1994-йил 1-июлда 15 йиллик юбилейга бағишланган модели ҳам вертикал қилиб ишланган эди[17].

Биринчи WАЛКМАН модели ишлаб чиқарилганидан 10 йил ўтиб, бутун дунё бўйлаб 100 миллион WАЛКМАН плеерлари сотилган. 1995-йилга келиб эса 150 миллион дона плеер ишлаб чиқарилган[18]. 1999-йилга келиб, биринчи модел тақдим этилганидан 20 йил ўтгач, Сонй 186 миллион дона WАЛКМАН сотишга эришади[19].

Прототив компакт дискли плеерлар 2010-йилда Японияда ишлаб чиқарилиши тўхтатилгани WАЛКМАН кассетали плеерларининг савдоси пасайишига олиб келади[20][21]. АҚСҲда мавжуд бўлган сўнгги кассетали модел WМ-ФХ290W[22][23] бўлиб, у биринчи марта 2004-йилда ишлаб чиқарилган[24].

Маркетинг

WАЛКМАН маркетинги „японяда ишланган“ (маде ин жапан) жумласини глобал маданиятга киритишга ва истеъмолчилар онгида сифат сўзининг синонимига айланишига ёрдам беради[25]. Рекламадаги „Wалк-мен“ ва „Wалк-wомен“ томошабинларда идеал акс этиши учун яратилган[26]. Сонй маркетинг стратегиясини амалга ошириб, WАЛКМАН кўтариб олган ёшларни жамоат жойларида сайр қилиш учун ёллайди ва яқин атрофдаги одамларга маҳсулотни синаб кўришни таклиф қилади. Сонй шунингдек, рекламанинг қўшимча шакли сифатида Токио кўчаларида WАЛКМАН билан суратга тушиш учун актёрларни ҳам ёллайди[27].

WАЛКМАН реклама кампаниясининг асосий компоненти қурилманинг ҳаддан ташқари ихтисослашуви эди. WАЛКМАНдан олдин портатив мусиқа учун умумий қурилма радио бўлиб, у фақат тингловчиларга стандарт мусиқа эшиттиришларини таклиф қилиши мумкин эди[28]. Плейлистни созлаш хусусияти мусиқа тинглашда янги ва ҳайратланарли инқилоб бўлади. Потенциал харидорлар мобил тинглаш технологияси нуқтаи назаридан ўзлари истаган мусиқани танлаш, уларни қайта эшитиш, сақлаш ва исталган вақтда ҳамда жойда тинглаш имкониятига эга бўлишди. Мусиқани шахсий танлаш ва шахсий тинглаш қобилияти WАЛКМАНни, айниқса ўсмирлар орасида катта савдо нуқтаси бўлиб, унинг муваффақиятига катта туртки бўлган[28]. WАЛКМАНнинг хусусиятлари ва услубларнинг хилма-хиллиги ҳар бир истеъмолчи учун мукаммал танлов бўлган маҳсулот мавжудлигини кўрсатади[29].

Маданий таъсири

Тиме маълумотларига кўра WАЛКМАНнинг ахборот ташиш қобилиятининг мисли кўрилмаган комбинацияси (у иккита АА батареяси билан ишлаган) ва махфийлик (унда наушник уяси бор эди, лекин ташқи динамик йўқ бўлган) уни минг-минглаб истеъмолчилар учун идеал маҳсулотга айлантиради. Тҳе Верге нашри WАЛКМАН чиққан куни дунё ўзгарди ва мусиқа оламида янги йўналишдаги ўзига хос идеал маҳсулот яратилганини таъкидлаб ўтади.

WАЛКМАН 1980-йиллар мусиқа маданиятининг янги тимсолига айланди. 1986-йилда WАЛКМАН сўзи Оксфорд инглизча луғатига киради. Миллионлаб одамлар WАЛКМАНни жисмоний машғулотлар пайтида, спорт залларида ишлата бошлашди, бу аэробика машғулотларининг бошланиши эди. Бошқа фирмалар, шу жумладан Аиwа, Панасониc ва Тошиба ҳам шунга ўхшаш маҳсулотларни ишлаб чиқаришади ва 1983-йилда кассеталар савдоси биринчи марта винил пластиналари савдосидан ошиб кетади.

WАЛКМАН нафақат одамларнинг мусиқага бўлган муносабатини, балки технологияни ҳам ўзгартирди, чунки у яккалик ва шахсийлик хусусиятга эга бўлиб, фойдаланувчилар радио орқали эмас, балки ўзлари танлаган мусиқаларни тинглар эди. У шахсий компютерлар алоҳида ёки мобил телефонлар каби чўнтак боп технологик қурилмаларнинг дастлабки кашшофи сифатида кўрилган. Наушниклар ҳам жамоат жойларида тақиб юрила бошланди. Бу 1982-йилда Неw-Жерсей штатининг Wоодбридге шаҳри мери пиёдалар билан содир бўлган бахциз ҳодисалар туфайли жамоат жойларида WАЛКМАН қурилмаларидан фойдаланишни тақиқлашигача олиб келган ва бу тақиқ АҚШда кенг омма орасида хавфсизлик бўйича баҳс-мунозараларга сабаб бўлади[30].

Бозорда WАЛКМАНнинг муваффақияти Cомпаcт Cассетте форматининг кенг қўлланилишига олиб келади. Бир неча йил ичида кассеталар винил пластиналардан ошиб кетади ва 1991-йилга келибгина айнан сонй томонидан ишланган компакт диск (CД)лар кассеталар сотувидан ўтиб кетгунча бозорда энг оммабоплигини ушлаб қолди[31][32]. Токионинг Гинза туманида 2019-йилда бренднинг 40 йиллигига бағишлаб Спорц WАЛКМАН ФМ нинг катта ҳайкали ўрнатилган[33].

Бошқа WАЛКМАН қурилмалари

МД (МиниДисc) WАЛКМАН плеери

1989-йилда Сонй компанияси Видео WАЛКМАН сифатида сотиладиган портатив Видео8 магнитофонларини ишлаб чиқаради ва бренд номини кенгайтиради. 1990-йилда Сонй янги типдаги ДАТ WАЛКМАН сифатида сотиладиган портатив Дигитал Аудио Тапе (ДАТ) плеерларини ишлаб чиқаради[34]. ДАТ WАЛКМАН кейинчалик 1992-йилдан бошлаб МД WАЛКМАН брендига эга МиниДисc плеерлари ишлаб чиқариш учун кенгайтирилган. 1997-йилдан бошлаб Сонйнинг Дисcман портатив компакт диск (CД) плеерлар ассортименти CД WАЛКМАН номини ўзгартира бошлади[35]. 2000-йилда WАЛКМАН бренди (бутун ассортимент) бирлаштирилди ва бренд учун янги кичик пиктограмма „W.“ ишлаб чиқарилади[34].

Рақамли плеерлар (1999-йилдан ҳозирги кунгача)

1999-йил 21-декабрда Сонй Нетwорк WАЛКМАН (ВАИО бўлими томонидан ишлаб чиқилган плеерлар билан бир қаторда) номи остида ўзининг биринчи рақамли аудио плеерларини ишлаб чиқара бошлади. Меморй Стиcк сақлаш воситасидан (хотира карди) фойдаланган биринчи плеер, WАЛКМАН брендини бирлаштиришдан бироз олдин МС WАЛКМАН[36] деб номланади[34]. Кўпгина келажакдаги моделлар ўрнатилган қаттиқ дескли флеш хотирадан фойдаланади, аммо қаттиқ дискга асосланган плеерлар ҳам 2004-йилдан 2007-йилгача чиқарилган холос[37]. Бундан ташқари WАЛКМАН маркали мобил телефонлар ҳам Сонй Эриcссон қўшма корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган[38].

ХХИ аср бошларига келиб Сонй WАЛКМАН маҳсулотлари бозорда ўз ўринини йўқота бошлади ва бошқа рақамли аудио плеерлар томонидан бозордан сиқиб чиқарилди. WАЛКМАНга рақобатчи сифатида Аппленинг иПод рақамли ва сенсор экранли маҳсулотлари бозорга кириб келади ҳамда WАЛКМАНдан кейин мусиқа плеерлари орасида катта муваффақиятга эришган бренд сифатида истеъмолчилар ҳайратига сабаб бўлган маҳсулот сифатида тан олинади[39]. Бу эса WАЛКМАНнинг халқаро миқёсда сотувини кескин камайтиради[40][41], гарчи у ички бозорда кўпроқ сотилган бўлса ҳам ташқи бозордаги кашшофлигини бой бериб қўйди[42][43]. 2005-йилга келиб сотувлар ва улушлар беш бараварга ошган ва яхшиланишда давом этган бўлса ҳам Нетwорк WАЛКМАН бир неча йиллардан бери халқаро бозорда улушга эга эмас эди. Cреативе, Рио, Мпио ва иРивер каби кўплаб бошқа рақобатчилари билан рақобатлашиш билан овора бўлган бир пайтда Аппле иПод лари бозорни батамом ўзиники қилиб улгурган эди[37]. 2006-йилга келиб унинг АҚШ бозоридаги улуши 1,9 % ни ташкил этиб, Аппле, СанДиск, Cреативе ва Самсунгдан ортда қолди[44]. Японияда унинг улуши 2009—2010-йилларда 43-48 % ни ташкил этди ва бу ўша даврида Аппле компаниясидан бироз олдинда эди[45].

Ҳозирги маҳсулотлари

2019-йилда ишлаб чиқарилган WАЛКМАН НW-А55

WАЛКМАН портатив рақамли аудио ва медиа плеерлари бугунги кунда ишлаб чиқарилаётган ягона WАЛКМАН бренди маҳсулотидир. Гарчанд Тармоқ префикси энди ишлатилмаса ҳам, модел рақамларида ҳали ҳам „НW“ префикси мавжуд.

2022-йилдаги жорий маҳсулотлар ассортименти[46][47]:

  • А серияси — ўрта даражадаги эшитиш қурилмалари
  • Б серияси (Япониядан ташқари) — бюджетга йўналтирилган бош бармоқ услубидаги мусиқа плеерлари
  • Э серияси — бошланғич даражадаги маҳсулотлар
  • С Серияси (Япония ички бозор) — бошланғич даражадаги маҳсулотлар
  • W/WС Серияси — тақиладиган мусиқа плеерлари
  • WМ1 Серияси — энг юқори даражадаги ҳашаматли плеерлар (Сонй Сигнатуре Аудио маҳсулотлари сериясининг бир қисми)
  • ЗХ Серияси — юқори даражадаги мусиқа плеерлари

2017-йилдан бери Сонй, WАЛКМАН ва бошқа аудио маҳсулотлар учун контентни узатиш ва ижро этиш учун мўлжалланган Миcрософт Wиндоwс операцион тизимида шахсий компютерлар учун мусиқа маркази дастурини тақдим этади[48].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Булл, Мичаэл (2006). „Инвестигатинг тҳе Cултуре оф Мобиле Листенинг: Фром Wалкман то иПод“. Cонсуминг Мусиc Тогетҳер. Cомпутер Суппортед Cооперативе Wорк. 35-жилд. 131–149-бет. дои:10.1007/1-4020-4097-0_7. ИСБН 1-4020-4031-8.
  2. ↑ Ду Гай, Паул. Доинг Cултурал Студиэс: Тҳе Сторй оф тҳе Сонй Wалкман. САГЕ Публиcатионс, 1997. ИСБН 9780761954026. 
  3. ↑ Батей, Марк (2016), Бранд Меанинг: Меанинг, Мйтҳ анд Мйстиқуэ ин Тодай'с Брандс (Сеcонд-нашр), Роутледге, 140-бет
  4. ↑ wалкман-арчиве.cом, Галлерй Сонй, ретриэвед 31 Май 2020.
  5. ↑ „Сонй'с модерн таке он тҳе иcониc Wалкман“. Тҳе Ҳинду БусинессЛине (18-март 2020-йил). Қаралди: 17-май 2020-йил.
  6. ↑ „Сонй Ҳисторй“. Сонй Элеcтрониcс Инc. Қаралди: 17-май 2020-йил.
  7. ↑ Cарл, Франзен (1-июл 2014-йил). „Тҳе Ҳисторй оф тҳе Wалкман: 35 Еарс оф Иcониc Мусиc Листенинг“. Тҳе Верге.{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат ()
  8. ↑ „Лäсарнас сжука варумäркен“. Дн.се. 28-август 2011-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-январ 2011-йил.
  9. ↑ Новак. „Тҳе Сонй Wалкман wас интродуcед ин тҳе У.С. ас тҳе Соундабоут“. Гизмодо (1-июл 2014-йил).
  10. ↑ „ФМ Wалкман Стерео Реcеивер СРФ-40W“. Радиомусеум. Қаралди: 13-апрел 2022-йил.
  11. ↑ „ФМ Стерео Wалкман WМ-Ф1“. Радиомусеум. Қаралди: 13-апрел 2022-йил.
  12. ↑ „Сонй WМ-7“. wалкманcентрал.cом.
  13. ↑ 13,0 13,1 „Сонй Гроуп Портал – Продуcт & Течнологй Милестонес−Персонал Аудио“. www.сонй.cом.
  14. ↑ „Сонй WМ-6“. wалкманcентрал.cом.
  15. ↑ „Инноватион Суccесс: Ҳоw тҳе Аппле иПод Броке алл Сонй'с Wалкман Рулес“. ИНСЕАД Кноwледге (7-март 2012-йил).
  16. ↑ „WМ-701С WАЛКМАН® (Ремоте Cонтрол/Ауто Реверсе Cассетте Плаер) / Галлерй / Сонй Десигн / Сонй“. Сонй Десигн.
  17. ↑ „WМ-ЭХ1 WАЛКМАН® (Cассетте Плаер) / Галлерй / Сонй Десигн / Сонй“. Сонй Десигн.
  18. ↑ „Мр. Морита, И Wоулд Лике а Wалкман!“. сонй.нет.
  19. ↑ „Сонй Cелебратес Wалкман (Р) 20тҳ Анниверсарй“. www.сонй.нет (1999-йил 1-июл).
  20. ↑ Лаурен Индвик, Машабле. „Сонй ретирес тҳе cассетте Wалкман афтер 30 еарс“. CНН. Қаралди: 14-январ 2011-йил.
  21. ↑ „Сонй Ретиринг Cассетте Wалкман ин Жапан“. АБC Неwс (25-октабр 2010-йил). Қаралди: 14-январ 2011-йил.
  22. ↑ Чан, Cасей. „Сонй Киллс Тҳе Cассетте Wалкман Он Тҳе иПод'с Биртҳдай*“. Гизмодо. Гаwкер (23-октабр 2010-йил). 2017-йил 1-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-ноябр.
  23. ↑ „Wалкман дигитал тунинг wеатҳер радио/cассетте плаер WМ-ФХ290W“. www.сонйстйле.cом. 2009-йил 5-январда асл нусхадан архивланган.
  24. ↑ „Тҳе Ласт Wалкман“. Медиум (14-январ 2021-йил).
  25. ↑ Ду Гай
  26. ↑ Ду Гай, 25
  27. ↑ „СОНЙ ТПС-Л2 – Тҳе Wалкман Арчиве“. www.wалкман-арчиве.cом. Қаралди: 16-апрел 2022-йил.
  28. ↑ 28,0 28,1 Wебер, Ҳеике (2009). „Такинг Ёур Фаворите Соунд Алонг: Портабле Аудио Течнологиэс фор Мобиле Мусиc Листенинг“. Соунд Соувенирс. Амстердам Университй Пресс.
  29. ↑ Ду Гай, 31
  30. ↑ „Wалкман Баннед ин Wоодбридге? Ес, Лаw Ис Стилл он тҳе Боокс“. Wоодбридге, НЖ Патч (29-сентабр 2016-йил).
  31. ↑ „Ҳоw Тҳе Сонй Wалкман Чангед Алл Wалкс Оф Лифе Ин 40 Еарс“. Стуфф.
  32. ↑ „Wҳен дид CД'с Таке а Фронт Сеат то тҳе Cассетте Тапе“. Кодак Дигитизинг.
  33. ↑ Леwис, Лео. „Жапан'с реверенcе фор тҳе Сонй Wалкман ис а деадwеигҳт“. Финанcиал Тимес (30-июл 2019-йил).
  34. ↑ 34,0 34,1 34,2 „Сонй Десигн“. Сонй Десигн.
  35. ↑ „Сонй Глобал – Пресс Релеасе – Сонй Cелебратес Wалкман (Р) 20тҳ Анниверсарй“. www.сонй.cом.
  36. ↑ „Мобиле-ревиэw.cом История Сонй Нетwорк Wалкман“. мобиле-ревиэw.cом.
  37. ↑ 37,0 37,1 Дорозҳин. „История Сонй Нетwорк Wалкман“ (русча) (16-март 2007-йил). Қаралди: 19-апрел 2022-йил.
  38. ↑ „Сонй Эриcссон W800 – тҳе фирст Wалкман пҳоне раисес тҳе бар фор мобиле энтертаинмент“. Неw Атлас (2-март 2005-йил).
  39. ↑ Стросс, Рандалл. „Ҳоw тҳе иПод Ран Cирcлес Ароунд тҳе Wалкман“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (13-март 2005-йил).
  40. ↑ Фаcклер, Мартин. „Сонй Сайс Ит'с ан ИПод Киллер, Нот Жуст Анотҳер Wалкман“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (15-сентабр 2005-йил).
  41. ↑ „Сонй такес бите оут оф Аппле'с иПод ин Жапан“. Ҳиндустан Тимес (15-июл 2005-йил).
  42. ↑ „Сонй Wалкман бриэфлй оуцеллс Аппле иПод ин Жапан“ (3-сентабр 2009-йил).
  43. ↑ „Сонй Wалкман Салес Сурпасс иПод Салес Ин Жапан“.[сайт ишламайди]
  44. ↑ „НПД: Аппле ретаинс ҳуге леад wитҳ 75.6% шаре оф У.С. Мусиc плаер маркет“ (17-август 2006-йил).
  45. ↑ „Сонй'с Wалкман Оуцеллс иПод ин Жапан фор Фирст Тиме“ (5-сентабр 2010-йил).
  46. ↑ „Суппорт фор Дигитал Мусиc Плаерс | Сонй УСА“.
  47. ↑ „ポータブルオーディオプレーヤー Wалкман ウォークマン | ソニー“.
  48. ↑ „Мусиc Cентер фор ПC Вер.1.0 | Сонй Миддле Эаст“. 2022-йил 4-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-ноябр.

Адабиётлар

 

Ҳаволалар

Медиа релатед то WАЛКМАН ат Wикимедиа Cоммонс