Wалт Дисней (талаффузи: Уолт Дисней; туғилган пайтидаги исми Wалтер Элиас Дисней (талаффузи: Уолтер Элаяс Дисней); 1901-йил 5-декабр, Чикаго — 1966-йил 15-декабр, Бурбанк) — америкалик кинорежиссор-мултипликатори, рассом ва продусер. Продусер сифатида 59 номинацияда Осcар мукофотига номзод қилиб кўрсатилиб, уларнинг 22 тасида эса ғолиб бўлган[1]. Бундан ташқари, уч маротаба Олтин глобус, бир маротаба Эммй мукофоти билан тақдирланган[2]. Дисней 1919-йилдан кино соҳасида ишлаган. Қисқа метражли „Стеамбоат Wиллиэ“ („Wиллиэ кемаси“) (1928) овозли мултфилми билан АҚШ кинематографиясида товуш ва ҳаракатни синхронлаштириш усулини ишлаб чиққан. Дисней биринчилардан бўлиб қаҳрамонлари (ўрдак Доналд Дуcк, сичқон Миcкей Моусе ва бошқалар) бўлган қисқа метражли филмларни суратга олди. 1933-йилда АҚШда биринчи бўлиб уч рангли филм яратди. Унинг йирик филмлари: „Оппоғой ва етти гном“, „Бамби“, „Уйқудаги малика“, „101 та далматин“ ва бошқа Дисней фолклор ва этнографияга, ҳайвонлар ва ўсимликлар дунёсига оид ҳужжатли филмларнинг ҳам муаллифи. Филмлари Ўзбекистонда ҳам намойиш этилган. Диснейнинг Анаҳеим шаҳрида очган „Диснейланд“ (1955) болалар боғи жуда машҳур. Ундаги қатор техник аттраксионлар Дисней филмларидаги образларни акс эттиради.

Wалт Дисней

Дисней 1946-йилда
Таваллуди
Wалтер Элиас Дисней

5-декабр 1901-йил
Вафоти 15-декабр 1966-йил(1966-12-15)
(65 ёшда)
Бурбанк, Калифорния, АҚШ
Фуқаролиги AQSH bayrogʻi АҚСҲ
Касби
  • Аниматор
  • филм продусер
  • режиссор
Турмуш ўртоғи
Лиллиан Дисней (турм. 1925)
Болалари 2
Имзоси

Манбалар

  1. ↑ „Номинеэ Фаcц – Мост Номинатионс анд Аwардс“. Аcадемй оф Мотион Пиcтуре Арц анд Сcиэнcес. 2016-йил 2-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 26-апрел.
  2. ↑ „Аwардс & Номинатионс: Wалт Дисней“. Аcадемй оф Телевисион Арц & Сcиэнcес. 2016-йил 31-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 21-апрел.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар