Waltraud Nowarra
Wалтрауд Ноwарра (қизлик фамиляси: Счамеитат, 1940-йил 14-ноябр — 2007-йил 27-октабр) — немис аёл шахматчиси, халқаро аёл устаси (WИМ, 1966) унвонига эга. У Шарқий Германия аёллар чемпионатининг етти карра ғолиби бўлган (1958, 1961, 1962, 1963, 1967, 1968, 1968).
| Wалтрауд Ноwарра | |
|---|---|
| Мамлакат |
|
| Туғилиши |
14-ноябр 1940-йил Кöслин, Полша |
| Вафоти |
27-октябр 2007-йил (66 ёшда) Дресден, Германия |
| Саравҳа | Халқаро аёл шахмат устаси |
Ҳаёти
1960-йилларда Ноwарра Шарқий Германиядаги етакчи шахматчилардан бири эди. У Шарқий Германиянинг аёллар ўртасидаги шахмат чемпионатида етти марта ғолибликка эришади, жумладан: 1958, 1961, 1962, 1963, 1967, 1968 ва 1968-йиллардаги иштироки аҳамиятлидир. Шунингдек, Wалтрауд Ноwарра битта кумуш (1957) ва иккита бронза (1959, 1973) медалларини қўлга киритган[1]. 1966-йилда Wалтрауд Ноwарра шахмат бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг минтақавий турнирида ғолиб бўлади. 1967-йилда у Суботиcа шаҳрида бўлиб ўтган шахмат бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаа номзодлар турнирида иштирок этади ва 10-ўринни эгаллайди[2]. 1970-йилда Wалтрауд Ноwарра Валентина Борисенко билан Ҳалле шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро аёллар шахмат турнирида қатнашиб, биринчи ўринга номзод бўлади ва тайбрек натижасига кўра, Валентина Борисенко томонидан мағлубиятга учрайди. Аммо, 1972-йилда Пиотркоw Трйбуналски шаҳрида бўлиб ўтган халқаро аёллар шахмат турнирида Wалтрауд Наwарра биринчи ўринни эгаллайди.
Ноwарра Аёллар шахмат олимпиадаларида Шарқий Германия терма жамоаси сафида бир нечта мусобақаларда иштирок этган. Қуйида у иштирокетган турнирларлар келтириб ўтилган:[3]
- 1963-йилда Сплит шаҳрида ўтказилган ИИ Шахмат Олимпиадасида (аёллар тоифаси) иккинчи тахтани эгаллади (+6, =2, −2) ва жамоавий бронза ва шахсий бронза медалларини қўлга киритди.
- 1966-йилда Оберхаузендаги 3-шахмат олимпиадасида (аёллар тоифаси) иккинчи тахтада дона сурди (+1, =2, −3) ва жамоавий бронза медалини қўлга киритди.
- 1969-йилда Лублин шаҳридаги ИВ Шахмат Олимпиадасида (аёллар тоифаси) биринчи тахтани эгаллади (+5, =3, −2),
- 1972-йилда Скопедаги 5-шахмат олимпиадасида (аёллар тоифаси) биринчи тахтада ўйнади (+2, =0, −4).
1966-йилда Wалтрауд Ноwарра ФИДЕ халқаро аёл шахмат устаси (WИМ) унвонига сазовор бўлди.
Манбалар
- ↑ „ТелеСчач / Деуцче Фрауэн (Дамен) Счачмеистерсчафтен“. телесчач.cом.
- ↑ „1967 Cандидатес Тоурнамент : Wорлд Чесс Чампионшип (wомен)“. www.марк-wеэкс.cом.
- ↑ Бартелски. „ОлимпБасе :: Wомен'с Чесс Олймпиадс :: Wалтрауд Ноwарра“. www.олимпбасе.орг.