Ванг Кеқин (хитойча: 王克勤 , 1964-йил 14-ноябрда туғилган) — хитойлик мухбир[1]. Да Аи Қинг Чен ёки Лове Саве Пнеумоcониосис фондлари асосчиси ва блоггер. Шунингдек, Пекиндаги Пекин университети профессори[2].

Wанг Кеқин
Таваллуди 1964-йил 14-ноябр (1964-11-14) (61 ёш)
Касби журналист ва профессор
Фаолият йиллари 1980-йиллар ўрталари;ҳозиргача
Веб-сайти Блог (Чинесе)

Ёшлиги

Ванг Хитой Халқ Республикасининг Гансу провинсиясидаги Ёнгденг туманида туғилган. Мухбир бўлишдан олдин Ванг Гансуда деҳқон бўлган. Айнан шу ерда у 80-йилларнинг ўрталарида ўзи учун журналистикани кашф этган. У ёзган ҳар бир мақоласи учун CН¥2.6 (€.3 ёки тахминан АҚШ$,39) олган ёки ўзи айтганидек, олти пиёла лағмон учун етарли пул олган[3]. У ўз фаолиятини маҳаллий оммавий ахборот воситалари учун ташвиқот ҳикояларини ёзишдан бошлади. 1989-йилда Гансу Эcономиcс Даилй газетасида ишлай бошлади. Қимматли қоғозлар сотувчи ширкатни фош қилган ҳикоясини эълон қилгандан сўнг, уга Пекинда жойлашган Чина Эcономиc Тимес газетасидан иш таклиф қилинди ва у ерда ваксиналар билан боғлиқ воқеалардан кейин 2011-йилда истеъфога чиқарилгунган қадар муҳбир бўлиб ишлаган.

Журналистика

Ванг қизил сиёҳга намланган шимгични ўз ичига олган кичик қутини олиб юриши билан машҳур бўлган. Ванг ундан ўзи тузган гувоҳларнинг баёнотларига розилигини тасдиқлаш учун гувоҳларнинг бармоқ изларини йиғиш учун фойдаланган. „Сиз далилларни темир қуйма қилишингиз керак“, деб тушунтирган у[4]. 2002-йилда Ванг Хитой такси компаниялари ҳайдовчиларига нисбатан „бўғиб қўйилиши“ни фош қилувчи ҳикояни нашр этди. Бу Бош вазир Вен Жиабаога такси саноатини тозалашни бошлашига таъсир қилган[1]. 2005-йил 30-ноябрда Ванг Хенан провинсиясида қон топширишда игналарни нотўғри стерилизация қилиш натижасида келиб чиққан ОИТС эпидемияси ҳақида ҳикояни нашр этди[5]. 2010-йил 8-март куни у ва бир талаба қамоқдаги фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқ фаоли Чен Гуангченгнинг рафиқаси Юан Вейжингни кўрмоқчи бўлганида жисмоний ва оғзаки ҳужумга учради. Натижада, „Чегара билмас мухбирлар“ ташкилоти Шандун провинсияси ҳукуматини ҳодисани текширишга ва бундай ҳолат бошқа ташриф буюрувчилар билан такрорланишини тўхтатишга чақирган[2].

Қимматли қоғозлар фирибгарлик ҳикояси

2001-йил 3-февралда Ванг Гансу Эcономиcс Даилй газетасида мижозларни миллионлаб долларларни алдаган қимматли қоғозлар ширкатини фош этган „шовшувли“ [1] мақоласини эълон қилди. Компания қимматли қоғозлар бўйича фирибгарликни амалга ошириб, қимматли қоғозлар ва компютер экранларини ҳақиқий компаниялар номи ёзилган, лекин сохта инвестиция даромадлари билан кўрсатган. Ўша йилнинг 29-апрелида газета вилоят тарғибот бўлими томонидан шу воқеа туфайли ёпилган. Тўрт ой ўтгач, газетани қайта очишга рухсат берилганида, маҳаллий амалдорлар Вангга энди у ерда ишлашга рухсат беришмаган. Бироқ, Чина Эcономиc Тимес бу воқеани кўриб чиқди ва 2002-йил январ ойида Ванга катта мухбир сифатида ишлашни таклиф қилди[1]. Ушбу ҳикояни нашр қилиш, фирибгарлик билан шуғулланадиган маҳаллий мафия томонидан Ванг ва унинг оиласига таҳдидларга олиб келди; Унинг боши учун(уни ўлдирган одамга) берилиши ваъда қилинган 600 000 доллар пул туфайли уни баъзан „Хитойнинг энг қиммат мухбири“ деб аташади[4] Синхуа ахборот агентлигидагиунинг фаолияти ҳақида ички ҳисобот ўша пайтдаги Хитой Халқ Республикаси Бош вазири Чжу Ронжига етиб борди, у Ван ва унинг оиласини полиция ҳимоя қилиш ҳақида буйруқ берди ва журналистликни давом эттириши учун Вангни Пекинга олиб келди[3].

Ваксиналар воқеаси

2010-йил 17-мартда олти ойлик терговдан сўнг Ванг Хитойнинг Эcономиc Тимес газетасида Шанси провинсиясида ваксиналарни музлатгичда сақлашнинг „қўпол носозлиги“ тўрт боланинг ўлимига ва яна 74 нафарининг касал бўлиб қолишига олиб келгани ҳақидаги ҳикоя эълон қилди. Унинг хабар беришича, ваксиналар ёрлиқлари ечилмаслиги учун атайлаб музлатгичсиз қолдирилган. Шанси расмийлари Вангнинг ҳикоясини нотўғри деб даъво қилишди ва нашр этилганидан кейин бир неча соат ўтгач , Хитой Коммунистик партияси тарғибот бўлимининг буйруғига биноан ҳисобот бошқа оммавий ахборот воситаларида камайтирилди[6]. Чина Эcономиc Тимес газетасининг бош муҳаррири, ношири ва Коммунистик партия котиби Бао Юэянг ҳисоботни ҳимоя қилганидан кейин ишдан бўшатилди ва кичик компанияга кўчиб ўтди[4] Ванг кейинчалик Шанси провинсиясига қайца, ҳаёти хавф остида қолиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилди[5].

Куч билан бостириш

Ванг икки марта Хитойнинг йирик газеталари, 2011-йилда Чина Эcономиc Тимес ва 2013-йил февралида Тҳе Эcономиc Обсервердан истеъфога чиқарилган[7].

Манбалар:

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Беэч, Ҳаннаҳ. „Wорд Гамес“. ТИМЕасиа. 2010-йил 19-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 26-декабр.
  2. ↑ 2,0 2,1 Репортерс Wитҳоут Бордерс. „Жоурналисм профессор Wанг Кеқин анд ҳис студент аттаcкед, превентед фром виситинг жаилед ҳуман ригҳц лаwер'с wифе“. ИФЕХ (2009-йил 18-март). Қаралди: 2010-йил 26-декабр.
  3. ↑ 3,0 3,1 Пекин. „Ла cабеза мáс cара дел периодисмо“ (Спаниш). Эл Периóдиcо (2010-йил 12-декабр). Қаралди: 2010-йил 26-декабр.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 Браниган, Таниа. „Wанг Кеқин анд Чина'с револутион ин инвестигативе жоурналисм“. Лондон: Тҳе Гуардиан (2010-йил 23-май). Қаралди: 2010-йил 26-декабр.
  5. ↑ 5,0 5,1 Гарнаут, Жоҳн. „Сометҳинг сиcк ин тҳе сйстем“. Мелбоурне: Тҳе Аге (2010-йил 14-май). 2010-йил 17-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 26-декабр.
  6. ↑ Гарнаут, Жоҳн. „Чинесе эдитор дамнед фор публишинг деадлй ваccине репорт“. Тҳе Сйдней Морнинг Ҳералд (2010-йил 12-май). Қаралди: 2010-йил 26-декабр.
  7. ↑ „Чина жоурналист 'қуит' афтер оффиcиал прессуре“. Глобал Пост. Агенcе Франcе-Прессе (2013-йил 28-феврал). Қаралди: 2013-йил 2-март.

Ҳаволалар