Wанг Шенчао
王燊超
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Wанг Шенчао
Таваллуд санаси 1989-йил 8-феврал (1989-02-08) (37 ёш)
Таваллуд жойи Шангҳаи, Хитой
Бўйи 1.80 м (5 фт 11 ин)
Амплуаси Ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Шангҳаи СИПГ
Рақами 4
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2000—2005 Генбао Фоотбалл Аcадемй
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2006 Шангҳаи СИПГ 335 (17)
Миллий терма жамоа‡
2017 Хитой 19 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2020-йил 31-декабр учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2022-йил 1-феврал учун)

Wанг Шенчао (талаффузи: Ван Шенчао) (хитойча: 王燊超 1989-йил 8-февралда туғилган) — хитойлик футболчи, ҳозирда Хитой Суперлигасининг „Шангҳаи СИПГ“ жамоасида ўйнайди. Халқаро майдонда Хитой терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Клубдаги фаолияти

Wанг Шенчао ўз футболчилик фаолиятини 2000-йилда Генбао футбол академиясига қўшилганида бошлаган ва 2006-йилги мавсумда Шангҳаи СИПГнинг асосий жамоаси таркибига киритилган. 2007-йилги мавсумда „Шангҳаи“ иккинчи дивизионга кўтарилган. Wанг Шенчао қуйи лигадаги ажойиб ҳаракатлари туфайли клубнинг доимий ўйинчисига айланган. У 2011-йилнинг январида Wанг Жиаю „Нанчан Ҳенгюан“га ўтганидан кейин клуб сардори бўлган. Wанг 2011-йилги мавсумдан сўнг „Шангҳаи Шенхин“га ўтишга яқин бўлган, аммо Нанчанликлар сафида қолишга қарор қилган. У 29 лига ўйинида майдонга тушган ва 2012-йилги мавсумда учта гол урган, ўша мавсумда Шангҳаи иккинчи дивизион лига чемпионлигини қўлга киритган ва кейинчалик юқори лигага кўтарилишган.

Халқаро фаолияти

Wанг Хитой терма жамоасидаги дебютини 2017-йилнинг 7-июнида Филиппин терма жамоасига қарши ўйинда ўтказган. Бу ўйинда Хитой терма жамоаси Филлипинликларни 8:1 ҳисобида мағлуб этишган. 2018-йилнинг 26-май куни у Мянмага қарши халқаро ўртоқлик ўйини чоғида пайпоғидан бўйинбоғ ясаб, тақиб юргани камерага тушиб қолган[1]. Шу қилган иши туфайли 2018-йилнинг 12-июнида у Хитой терма жамоси таркибидан бир йилга дисквалификация қилинган[2].

Фаолият статистикаси

Клуб статистикаси

Клуб Мавсум Лига Мамлакат Кубоги Қитъа Бошқа Жами
Дивизион Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
Шангҳаи СИПГ 2006 Хитой Иккинчи Лигаси - - -
2007 - - -
2008 Хитой Биринчи Лигаси 24 0 - - - 24 0
2009 24 2 - - - 24 2
2010 24 0 - - - 24 0
2011 25 2 2 1 - - 27 3
2012 29 3 1 0 - - 30 3
2013 Хитой Супер Лигаси 29 0 1 0 - - 30 0
2014 30 2 0 0 - - 30 2
2015 28 0 2 0 - - 30 0
2016 24 1 1 0 9 0 - 34 1
2017 29 1 8 0 11 1 - 48 2
2018 25 2 3 0 8 0 - 36 2
2019 25 1 3 0 9 3 1 1 38 5
2020 19 3 0 0 6 0 - 25 3
Жами 335 17 21 1 43 4 1 1 400 23
Карерада жами 335 17 21 1 43 4 1 1 400 23

Халқаро статистика

Миллий терма жамоа
Йил Ўйин Гол
2017 4 0
2018 3 0
2019 1 0
2020 0 0
2021 9 0
2022 2 0
Жами 19 0

Ютуқлар

Клуб

Шангҳаи СИПГ

  • Хитой Суперлигаси : 2018[3]
  • Хитой Биринчи лигаси : 2012[4]
  • Хитой Иккинчи лигаси : 2007-йил
  • Хитой ФА Суперкубоги : 2019[5]

Шаҳсий ютуқлар

  • Хитой Суперлигасининг энг яхши жамоаси: 2017-йил

Манбалар

  1. ↑ „还有这种操作?王燊超球袜藏宝 登场时偷偷戴吊坠“. Сина (2018-йил 26-май). Қаралди: 2018-йил 12-июн.
  2. ↑ „足协处罚王燊超场上戴配饰:禁止入选国家队1年“. Сина (2018-йил 12-июн). Қаралди: 2018-йил 12-июн.
  3. ↑ „上海上港夺中超首冠 纪录夜翻开历史新篇章“ (зҳ). Тҳеcфа.cн (2018-йил 8-ноябр). 2021-йил 10-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 30-июл.
  4. ↑ „中甲积分榜:上海夺冠卓尔获亚军 东进八喜降级“. спорц.сина.cом.cн (2012-йил 28-октябр). Қаралди: 2019-йил 6-август.
  5. ↑ „超级杯-王燊超传射侯永永首秀 上港2-0胜国安夺冠“ (зҳ). Спорц.сина.cом.cн (2019-йил 23-феврал). Қаралди: 2020-йил 30-июл.