„Wастед Лове“ (ўзбекча: Исроф қилинган севги) — австриялик қўшиқчи ЖЖ томонидан ижро этилган дебют сингл. Қўшиқ 2025-йил 6-мартда чиқарилган бўлиб, у ЖЖнинг ўзи, Теодора Šпириć ҳамда Тҳомас Тҳурнер томонидан ёзилган. Ушбу тарона Швейсариянинг Базел шаҳрида бўлиб ўтган Эуровисион қўшиқ танлови 2025да Австрия шарафини ҳимоя қилган ҳамда 436 балл билан танлов ғолибига айланган. Натижада, ушбу қўшиқ Австрия учун Cончита Wурстнинг 2014-йилдаги „Рисе Лике а Пҳоэних“ таронаси билан қозонган ғалабасидан кейинги биринчи ғалабани таъминлаган.

„Wастед Лове“
ЖЖ сингли
Чиқарилган санаси 6-март 2025-йил
Ёзилган санаси 2024-йил
Жанр
Давомийлиги 2:45
Лейбл
Қўшиқ муаллиф(лар)и
Бастакор(лар)
Продюсер(лар)
  • Пеле Лориано
  • Тҳомас Тҳурнер
  • Wожcиэч Кострзеwа

ЖЖ ушбу қўшиқни ўзининг жавобсиз муҳаббат борасидаги шахсий кечинмалари ҳамда оғриқ ва гўзаллик ўртасидаги зиддиятли ҳис-туйғулари ифодаси деб таърифлайди. Қўшиқ кўплаб танқидчилар томонидан ижобий кутиб олинган ҳамда унинг мусиқий композицияси ва ЖЖнинг вокал имкониятлари алоҳида эътироф этилган. Танловдаги ғалабадан сўнг „Wастед Лове“ кўплаб мамлакатларда тижорий муваффақиятга эришган: Австрия ва Греция чартларида биринчи ўринни, Литва ва Швейсарияда кучли бешликни, яна бешта мамлакатда эса кучли ўнликни эгаллаган. Шунингдек, қўшиқ ИФПИ Аустриа томонидан олтин сертификат билан тақдирланган.

Яралиш тарихи ва композицияси

„Wастед Лове“ қўшиғи Жоҳаннес Пиэцч (профессионал сифатида ЖЖ номи билан танилган), Теодора Šпириć (Тея номи билан танилган) ва Тҳомас Тҳурнер томонидан ёзилган бўлиб, унга Тҳурнер, Пеле Лориано ҳамда Wожcиэч Кострзеwа продюсерлик қилган[3]. Šпириć аввалроқ Салена билан биргаликда „Wҳо тҳе Ҳелл Ис Эдгар?“ қўшиғи билан Эуровисион қўшиқ танлови 2023да Австрия номидан иштирок этган эди[4]. Клеине Зеитунг нашрининг хабар беришича, қўшиқ 2024-йилнинг ёзида бир кун ичида яратилган[5]. Қўшиқ 2025-йил 6-мартда оммага тақдим этилган.

Матбуотга берган интервюларида ЖЖ қўшиқ унинг 2024-йилдаги жавобсиз муҳаббат борасидаги кечинмаларидан илҳомланиб ёзилганини таъкидлаган[6]. У бу туйғуни „денгизда парчаланиб кетаётган нозик қоғоз қайиқда сузиш“га ўхшатган. Шунингдек, у: „Бу беғубор фидойиликнинг ўзига хос гўзаллиги бор. Охир-оқибат, шунчаки севиш имкониятига эга бўлишнинг ўзи гўзал — бу севги исроф бўладими ёки йўқми, бунинг аҳамияти йўқ“[7], — дея қўшимча қилган. Кейинчалик ўтказилган матбуот анжуманида у инсоният учун севги қанчалик муҳимлигини таъкидлаб: „Севги ғалаба қозонади. Мен қўшиғимда севги исроф бўлиши ҳақида гапирганман, лекин барибир севги ғолибдир. Севги тарқатинг, нафратни унутинг, севги — энг қудратли кучдир“[8], — деб айтган.

Мусиқий видео ва тарғибот

Қўшиқ билан бирга Веселй Марек режиссёрлигида суратга олинган мусиқий видео ҳам ўша куннинг ўзида эълон қилинган. Видео Австриянинг турли жойларида, жумладан, Виэнер Ноиштадт яқинидаги қарағайзор, шўнғиш мактаби, Қуйи Австриядаги студия ва Бадендаги театрда суратга олинган. Видеони суратга олиш ишлари 2025-йил феврал ойида беш кун давом этган[9]. Режиссёр Марекнинг сўзларига кўра, видео беш пардага бўлинган бўлиб, унда „жавобсиз муҳаббатнинг чуқур тубига бўлган визуал саёҳат“ тасвирланган[10]. Видеодаги лавҳалардан бирида ЖЖ сувга қоғоз қайиқча қўйгани ва у аста-секин чўкиб кетгани кўрсатилган.

Қўшиқни тарғиб қилиш мақсадида ЖЖ 2025-йилнинг март ва апрел ойларида бир қатор Эуровисион партияларида, жумладан, 5-апрелдаги „Эуровисион ин Cонcерт“, 13-апрелдаги „Лондон Эуровисион Партй“ ва 19-апрелдаги „Пре-Партй ЭС“ тадбирларида иштирок этган. 11-апрелда ЖЖ Эуровисион қўшиқ танлови 2014 ғолиби Cончита Wурст билан биргаликда „Wастед Лове“ ва „Рисе Лике а Пҳоэних“ қўшиқларининг дуэт машупини тақдим этган[11].

Танқидий қабул

Диэ Прессе нашридан Клеменс Патек қўшиқни „ортиқча ясама бўлмаган, мукаммал тарона“ деб атаб, унинг куплетларидаги мусиқий тузилишни юқори баҳолаган[12]. Дер Стандард вакили Лжубиšа Тоšиć ЖЖнинг вокал қобилиятини ва қўшиқнинг юқори энергияли композициясини эътироф этиб, у „қўшиқ танлови учун энг мос келадиган асар“ эканлигини таъкидлаган[13]. Австриялик шарҳловчи Анди Кнолл қўшиқнинг классик мусиқий тузилишини „ниҳоятда австрияча“ деб атаган ҳамда уни „уч дақиқалик опера“га қиёслаган[14].

Халқаро миқёсда ҳам қўшиқ ижобий баҳоланган. Wиwиблоггс ҳайъати қўшиққа 10 баллдан 7.87 балл бериб, уни ўша йилги танловнинг 37 та қўшиғи ичида бешинчи ўринга лойиқ кўрган[15]. „ЭСC Беат“ нашридан Дорон Лаҳав қўшиқни тўртинчи ўринга қўйиб: „Бу жорий йилда ғолиблик руҳини берган саноқли қўшиқлардан бири бўлди“, — дея фикр билдирган[16].

Эуровисион қўшиқ танлови 2025

Ички танлов

Австриянинг ОРФ телерадиокомпанияси 2024-йил 7-сентябрда Эуровисион 2025 танловида иштирок этишини ҳамда вакилни ички саралаш орқали аниқлашини расман эълон қилган[17]. 2024-йил октябр ойида ОРФ студияларида ўтказилган кастингдан сўнг етти нафар ижрочининг саккизта қўшиғи саралаб олинган. 2025-йил 30-январда ОРФ ЖЖ (Жоҳаннес Пиэцч) томонидан ижро этилган „Wастед Лове“ қўшиғи мамлакат вакили сифатида танланганини эълон қилган.

Танловда

Эуровисион қўшиқ танлови 2025 Швейсариянинг Базел шаҳридаги „Ст. Жакобшалле“ аренасида бўлиб ўтган. Австрия 15-май куни ўтказилган иккинчи ярим финалда олтинчи бўлиб чиқиш қилган ҳамда 104 балл билан бешинчи ўринни эгаллаб, финалга йўлланма олган.

17-май куни бўлиб ўтган финалда ЖЖ тўққизинчи бўлиб саҳнага чиққан. Натижалар эълон қилингач, ЖЖ ҳакамлар ҳайъатидан 258 балл ва томошабинлардан 178 балл, жами 436 балл тўплаган ҳолда танлов ғолибига айланган[18]. Бу Австриянинг танлов тарихидаги учинчи ғалабаси эди.

Ғалаба ҳақидаги муносабатлар

Тҳе Гуардиан нашрининг жонли блогида Мартин Белам қўшиқдаги жанр ўзгаришини юқори баҳолаган ва уни ўзининг „барча даврлардаги Эуровисион ҳитлари“ плейлистига қўшганини айтган[19]. Испаниянинг Эл Мундо нашри вакили Андреа М. Роса дел Пино ЖЖнинг „тенгсиз овози“ни эътироф этиб, чиқиш якунида томошабинларнинг ҳайқириқлари жуда баланд бўлганини таъкидлаган[20].

Мукофотлар ва номинациялар

Йил Мукофот Туркум Натижа Манба
2025 ОУТмусиc Аwард Йилнинг Эуровисион қўшиғи Иккинчи ўрин [21]
2026 Амадеус Аустриан Мусиc Аwардс Ö3 Йил қўшиғи Номзодликка қўйилган [22]

Трек-лист

Рақамли юклаб олиш / стриминг
  1. „Wастед Лове“ – 2:44
Рақамли юклаб олиш / стриминг – Cйрил ремикси
  1. „Wастед Лове“ (Cйрил ремих) – 2:24

Чартлар

Ҳафталик чартлар

Чарт (2025) Энг юқори
ўрин
Австрия (Ö3 Аустриа Топ 40) 1
Белгия (Ултратоп 50 Фландрия) 28
Финландия (Суомен вираллинен листа) 10
Германия (Оффиcиал Герман Чарц) 13
Греция Интернатионал (ИФПИ Греэcе) 1
Исландия (Тóнлистинн) 10
Литва (АГАТА) 5
Швейсария (Счwеизер Ҳитпараде) 3
Бирлашган Қироллик (УК Синглес Чарт) 53

Манбалар

  1. ↑ Стеэн Даниэлссон, Мажа „Риддаре оч опера утманар Каж и Эуровисион“ (св). Гöтеборгс-Постен. ТТ Неwс Агенcй (2025-йил 9-март). Қаралди: 2025-йил 16-март.
  2. ↑ „ЖЖ оф Аустриа Wинс Эуровисион 2025 wитҳ 'Wастед Лове'“. Биллбоард. 19 Май 2025да асл нусхадан архивланди. Қаралди: 19 Май 2025.
  3. ↑ Имҳоф, Мичел „Геwиннт ЖЖ мит Счwеизер Ҳилфе ден ЭСC?“ (де-CҲ). Счwеизер Иллустриэрте (2025-йил 27-март). Қаралди: 2025-йил 22-май.[сайт ишламайди]
  4. ↑ Алтенwеисл, Даниэла; Фидлер-Столз, Памела „Счwеден геwиннт ден Эуровисион Сонг Cонтест 2023“ (де). Кронен Зеитунг (2024-йил 13-май). 2024-йил 22-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 6-август.
  5. ↑ Уде, Чристиан „Сиэ wар ан ЖЖс Сиэг ин Басел бетеилигт“. Клеине Зеитунг (2025-йил 19-май). Қаралди: 2025-йил 24-май.
  6. ↑ Тҳаллер, Жакоб „Сонг-Cонтест-Стартер ЖЖ: 'Финде эс счаде, wенн дер ЭСC политисиэрт wирд'“ (де-АТ). Дер Стандард (2025-йил 7-апрел). Қаралди: 2025-йил 24-май.
  7. ↑ Бачер, Жоачим „Эуровисион Сонг Cонтест 2025: Унсер Сонг фüр Басел – ЖЖ сингт "Wастед Лове"“ (де). Мусик Магазин (2025-йил 5-март). Қаралди: 2025-йил 23-май.
  8. ↑ „ЖЖ оф Аустриа: "Лове ис тҳе стронгест форcе"“. Эуровисион.тв (2025-йил 18-май). Қаралди: 2025-йил 24-май.
  9. ↑ Андерссон, Рафаэлл „Аустриа: ЖЖ Филмс Мусиc Видео фор "Wастед Лове"“ (эн-ГБ). Эуровоих (2025-йил 9-феврал). Қаралди: 2025-йил 23-май.
  10. ↑ Шокаян, Антраниг „'Cан'т филл мй ҳеарт': Аустриа'с ЖЖ эхплорес феэлингс оф унреқуитед лове ин "Wастед Лове" лйриcс“ (эн-УС). Wиwиблоггс (2025-йил 4-апрел). Қаралди: 2025-йил 23-май.
  11. ↑ Уде, Чристиан „Эуровисион Сонг Cонтест: Üберрасчендес Дуэтт вон Cончита унд ЖЖ“ (де). Клеине Зеитунг (2025-йил 11-апрел). Қаралди: 2025-йил 31-май.
  12. ↑ Патек, Клеменс „ЖЖ стеигт инс Сонг-Cонтест-Финале ауф: Перфектер Ауфтритт. Фаст“ (де). Диэ Прессе (2025-йил 15-май). Қаралди: 2025-йил 26-май.
  13. ↑ Тоšиć, Лжубиšа „ЖЖ эрфüллт алле Ворауссетзунген фüр ден Сонг Cонтест“ (де-АТ). Дер Стандард (2025-йил 17-май). Қаралди: 2025-йил 24-май.
  14. ↑ Тромписч, Лиса „Сонг Cонтест: Комментатор Анди Кнолл веррäт, wиэ Чанcен вон ЖЖ стеҳен“. Куриэр (2025-йил 14-май). Қаралди: 2025-йил 24-май.[сайт ишламайди]
  15. ↑ „Wиwи Журй: Аустриа'с ЖЖ wитҳ "Wастед Лове"“ (эн-УС). Wиwиблоггс (2025-йил 1-май). Қаралди: 2025-йил 20-май.
  16. ↑ Лаҳав, Дорон „Эуровисион 2025 Сонг Ревиэwс – Парт 5“ (эн-УС). ЭСC Беат (2025-йил 19-апрел). Қаралди: 2025-йил 21-май.
  17. ↑ Жиандани, Санжай (Сергио) „Аустриа cонфирмс партиcипатион ат Эуровисион 2025“. ЭСCТодай (2024-йил 7-сентябр). Қаралди: 2025-йил 29-январ.
  18. ↑ МcФадден, Брендан „'Лове ис невер wастед': Аустриа wинс Эуровисион финал“. и (2025-йил 17-май). Қаралди: 2025-йил 21-май.
  19. ↑ Белам, Мартин. „Эуровисион сонг cонтест 2025 – ас ит ҳаппенед“. Тҳе Гуардиан (2025-йил 17-май). Қаралди: 2025-йил 29-май.
  20. ↑ дел Пино, Андреа М. Роса „Питадас пара Исраэл, уна доминатрих қуэ cанта собре ун миcрóфоно-cоҳете й ла венганза де Малта cонтра эл пуританисмо“. Эл Мундо (2025-йил 15-май). Қаралди: 2025-йил 30-май.
  21. ↑ „КАЖ wинс ОУТмусиc Аwард 2025“. ОутТВ (2025-йил 9-май). Қаралди: 2025-йил 30-май.
  22. ↑ „Диэ Номиниэртен ин аллен Категориэн дер Амадеус Аустриан Мусиc Аwардс 2026“. ФМ4 (2026-йил 12-январ). Қаралди: 2026-йил 21-январ.