Wатер, Течнологй анд тҳе Натион-Стате
„Wатер, Течнологй анд тҳе Натион-Стате“ (таржимаси „Сув, технология ва миллий давлат“) – сув, технология ва давлат бўйича Филиппо Менга ва Эрик Сwйнгедоуw муҳаррирлигида чоп этилган китоб. Бир неча муаллиф ёзган китоб 2018-йил „Роутледге“ нашриётида чоп этилган. Тўплам муаллифлари, умуман олганда, кўриб чиқилган масалаларни социал конструксионизм нуқтайи назаридан таҳлил қилган[1]. Асар танқидчилар томонидан юқори баҳоланган.
| Муаллиф(лар) | Филиппо Менга ва Эрик Сwйнгедоуw (муҳаррирлар) |
|---|---|
| Тил | инглизча |
| Нашр этилган санаси | 2018 |
| Нашриёт | „Роутледге“ |
| Саҳифалар сони | 226 |
| ИСБН | ИСБН 978-1-138-72465-5 |
Китоб 24 нафар муаллиф ёзган 13 бобдан иборатдир[2]. Тўпламдан сув бўйича турли мамлакатлардаги турли кейслар ўрин олган бўлиб, кейслар Ғарбдан Шарққа томон юриш тартибида келтирилган.
Тўплам танқидчилар томонидан юқори баҳоланди. Кембриж университети ходими Луcй Гоодман тўпламдаги кейслар турли-туман эканлиги ва уларда сув, сув инфратузилмалари ва давлат масалаларига янгича ёндашилганини олқишлади[2]. Айни дамда, тўплам бобларини ёзган 24 муаллифнинг атиги уч нафари аёл киши эканлиги унинг камчилиги эканлигини таъкидлади. Кассел университети ходими Сöрен Кöпке ҳам китобнинг кўлами кенглигини олқишлади[1]. Айни дамда, муаллифлар муайян позицияларни аниқ танламаганини танқид қилди.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Кöпке, Сöрен. „Менга, П. анд Сwйнгедоуw, Э. 2018. Wатер, течнологй анд тҳе натион стате. Роутледге, 226 п., ИСБН: 9781138724655, Ҳардбаcк £92“. Wатер Алтернативес. 2025-12-27да асл нусхадан архивланди. Қаралди: 26-апрел 2025-йил.
{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат () - ↑ 2,0 2,1 Гоодман, Луcй (1-июл 2019-йил). „Боок ревиэw: Wатер, Течнологй анд тҳе Натион-Стате“. Урбан Студиэс. 56-жилд, № 9. 1918–1920-бет. дои:10.1177/0042098018820179.
{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат ()