„Wатерсcапес“ (таржимаси „Сув манзаралари“), тўлиқ номи „Wатерсcапес: Тҳе Cултурал Политиcс оф а Натурал Ресоурcе“ (таржимаси „Сув манзаралари: Табиий ресурснинг маданий сиёсати“) — Амита Бавискар таҳрири остида чоп этилган 12 илмий мақола тўплами. Китоб 2007-йил „Перманент Блаcк“ нашриётида босилиб чиққан. Мақолаларнинг барчасида сувнинг сиёсий иқтисодиёти ҳақида сўз боради.

Wатерсcапес: Тҳе Cултурал Политиcс оф а Натурал Ресоурcе
Муаллиф(лар) Амита Бавискар (муҳаррир)
Тил инглизча
Нашр этилган санаси 2007
Нашриёт Перманент Блаcк
Саҳифалар сони 374
ИСБН ИСБН 81-7824-176-5

Мажмуага киритилган мақолалар илк бор 2001-йил Деҳли университетида бўлиб ўтган илмий анжуманда тақдим этилган. Мақолаларнинг барчаси маданият, сиёсат ҳамда сув ўртасидаги боғлиқликларга бағинланган бўлиб, мавзусига қараб уч гуруҳга бўлинган ва яхлит китоб шаклига келтирилган[1].

Бавискарнинг сўзларига кўра, „сув манзаралари“ атамаси билан сувни маданий нуқтаи назардан таҳлил қилишда ўртага чиқадиган „жой яратиш жараёнлари, тарихий-жуғрофий алоқалар ҳамда дискурсив ва рамизй амалиётлар“ назарда тутилган[2]. Асарда асосан Глобал Жануб, хусусан, Ҳиндистон мисоли кенг кўриб чиқилган, лекин АҚШ, Хитой, Гамбиа ва Бразилиядан олинган мисоллар ҳам ўрин олган.

Манбалар

  1. ↑ Гоодалл, Ҳеатҳер (2007). „Wатерсcапес“. Энвиронмент анд Ҳисторй. 13-жилд, № 4. 503–512-бет. дои:10.3197/096734007Х243186.
  2. ↑ Пҳадке, Роопали (2011). „Амита Бавискар (эд.), Wатерсcапес: Тҳе Cултурал Политиcс оф а Натурал Ресоурcес (Натуре, Cултуре, Cонсерватион). Делҳи: Перманент Блаcк, 2007. хи + 374 пп. Фигурес, нотес, референcес. ₹ 695 (ҳардбаcк)“. Cонтрибутионс то Индиан Соcиологй. 45-жилд, № 1. 113–156-бет. дои:10.1177/006996671004500113.

Ҳаволалар